07 June 2013
08:15 - Ражаб Эрдўғон шиддатдан чекинмоқчи эмас, халқ "No Pasaran!" демоқда, Туркияда вазият кескинлашади

Кеча кечқурун Морокко, Жазоир ва Тунис сафаридан Анқарага қайтган Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон аэропортдан чиқишда уни кутаётган мингларча тарадорлари олдида сайлов автобуси устидан туриб нутқ сўзлади. Табиий, у асосан ўз ҳукуматига қарши мамлакат бўйича кенгайиб бораётган намойишлар ҳақида гапирди. Унинг сўзларини қисқача шундай ифодалаш мумкин: "Бизни кўпчлик сайлаган, биз бутун халққа хизмат қилмоқдамиз, айнан бизнинг ҳукумат замонида Туркия катта ютуқларга эришди, ўз йўлимиздан чекинмаймиз. Қонун бузганларга қарши, балки, керагидан бироз ортиқча куч ишлатилган бўлиши мумкин, аммо ҳуқуқ-тартибот органлари ўз вазифаларини бажардилар.Камчилик бизга таҳдид қиламиз деб ўйлаяпти, қиломайди". У баъзи мио-ишоралар билан ўзини қўллаб-қувватлайдиган ёшларни, табиий, бундайлар исломчи ёшлардир, намойишчиларга қарши чиқишга ҳам чорлади.

Мамлакат бўйлаб эса намойишлар давом этмоқда. Келаётган дам олиш кунлари воқелар яна ҳам оловланиши мумкин. Таниқли зиёллилар, хусусан, артист ва ёзувчилар бирин кетин намойишчиларгани қўллаб-қувватловчи баёнотлар беришга бошладилар. Ёзувчилардан бири машҳур испанча шиорни эслатиб, Эрдўғон ҳукуматига "No Pasaran!" (Ўтолмассан!) дейишгача борди. Бу шиор оммавийлашса, Испанияда бўлган фуқаролар уруши сингари воқеалар томон яна бир қадам юрилган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги оммавий намойишлар Истанбулнинг марказидаги Тақсим майдонига яқин Сайр боғида бир неча дарахтни кесилишига қарши уюштирилган кичик бир митингдан бошланди ва ҳозирги намойишлар "Сайр боғи воқеалари" номини олди. Сайр боғидаги митинг шунчаки бир туртки бўлди ва ҳозирги оммавий намойишлар Эрдўғон ҳукуматининг мамлакатни исломлаштириш йўлидаги ҳаракатларига қарши курашга айланиб кетди. Энг қизиғи, Туркиянинг ўзида бу намойишларнинг тагида "исломчилар-дунёвийчилар" қарама-қаршилиги ётгани очиқча тилга олинмайди. Аммо, Ғарб матбуоти буни очиқдан-очиқ ёзмоқда.

Туркия ҳукуматининг миллатчи ва дунёвийчиларга қарши бошлаган ҳаракати асосида мамлакатни Эрон каби исломий давлатга айлантириш нияти ётганлигини бир неча йилдан бери фақат "Ҳаракат" Агентлиги ёзиб келарди. Кўриниб турибдики, бизнинг сайтимизда ўртага отилган "Ҳақиқий хабар "Ҳаракат"да ўқилар!" шиори мутлақо тўғри ва асосли бўлган.