07 June 2013
09:25 -
Россия Президенти Путин хотини билан ажрашмоқчи, бунинг сиёсатга таъсири бўлмайди

Кеча ниҳоят бу воқеага нуқта қўйилди. Владимир ва Людмила Путинлар из ихтиёрлари билан ажрашишга қарор қилганларини «Россия 24» телеканалига берилган махсус интервьюда билдирдилар. Россия матбуотининг ёзишича, улар 1983 йилда турмуш қуршиган. Ҳозир уларнинг 28 ва 25 ёшдаги икки қизлари бор.
Бу ажралиш давлат савиясидаги хабар бўлиши аввалдан маълум эди. Аммо, унинг ҳеч бир сиёсий акс-садоси бўлмаса керак.