04 June 2013
08:42 - Туркияда Мустафо Жамилўғли номли боғда унга ҳайкал очилди
Истанбулга яқин бўлган Ялова шаҳрининг Чифтликўй туманидаги боғга бир неча йил аввал қримтатарларининг миллий қаҳрамони Мустафо Жамилўғли номи берилган экан. Кеча бу боғда Мустафо Жамилўғлининг ҳайкалини очилиш маросими бўлди, дейилади Қримтатралари Миллий Мажлисининг расмий сайтидаги хабарда.

Мустафо аканинг ўзи бу маросимга баъзи сабаблар билан келолмабди. Расмдан кўриниб турибдики, ҳайкал ультразамоновий стилда яратилган.

Мустафо Жамилўғли 1943 йилда Қримда туғилган, 1944 йилда Сталин томонидан депортация қилинган қримтатарлари билан Ўзбекистонга келиб қолган. У ўз халқининг ҳақ-ҳуқуқини тиклаш, ўз юртига қайтариш учун курашни асосан Ўзбекстонда яшаган йиллари олиб борган. Вақти келади, унинг ҳайкали Ўзбекистонда ҳам ўрнатилади.