04 June 2013
14:34 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Нимага Фуҳуша?

Исми ва ўқиш жойини тўла кўрсатган ўқувчимиздан шундай савол келди: “Asalomalekum. Sovolim boridi? nmaga gugushani fuxusha dep yozipasila?”

Жавобимиз шундай бўлди: “Ҳар бир исм ўз маданиятимиз ва анъаналаримизга кўра ёзилиши керак. Эътибор беринг, Ислом Карим, Нурсултон Назарбой деб ёзмоқдамиз. Аслида президентни шок терапияси усули билан танқид қилганда, уни отини, масалан, Исом деб ёзиш керак деб ҳисоблардик. Чунки "Ислом" динимизнинг ҳам номи-ку, керак бўлмаган жойларда бу сўзни тиқиштиравериш Ислом динининг ҳам обрўсига салбий таъсир кўрсатиши муқаррар. Балки келажакда шундай қилармиз.

Масалан, Муҳаммад Солиҳ исмли ифлос ва хоинни Салой Мадамин дейишимизнинг сабаби - “ифлос ва хоин” сўзларини пайғамбарнинг номи билан ёнма-ён ишлатмасликдир.

Худди шунга ўхшаш сабаб билан Фоҳиша сўзини одобгарчилик нуқтаи назаридан ишлатмаслик учун, ўша фоҳишани Фуҳуша деб атамоқдамиз. Ишончимиз комилки, у тарихга шу ном билан киради, агар кирса.”