01 June 2013
17:11 - Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи кеча ўпирилиб тушди, ўзбекларга нима?

Сўнгги ойларда Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси баъзи зиг-загли чиқиб тушишларни ҳисобга олмаса, доим юксалиб бормоқда эди. Бу юксалиш АҚШ молиявий кризисдан чиққанини кўрсатарди. Энди иқтосидий кризисдан чиқишнинг бошланиши кутилаётган эди. АҚШда ишсизлик даражаси камайиши каби факторлар бунга умид бераётгани ҳам аълум.

Охирги иш куни кеча бўлган жорийдаги ҳафтанинг душанбасида миллий байрам туфайли Нью-Йорк фондлар бозори ишламади. Кейинги уч кунда арзимаган тушиш-чиқишлар бўлди, аммо кеча, яъни жума куни Dow Jones индекси 209 поғанага тушиб кетди. Энди Dow Jones индекси 15115 га тенг.

2008 йилда бошланган молиявий, сўнгра иқтисодий кризисдан аввал Dow Jones индекси 13-14 минг орасида ўйнаб турарди. Демак, бугунги ўпирилиб тушишни фалокат деб баҳолаб бўлмайди. Қолаерса, кечаги тушишга қарамасдан, май ойининг натижалари ёмон эмас, Dow Jones индекси бир оз бўлса ҳам ўсди.

Бу соҳанинг экспертлари кечги тушишнинг сабаби сифатида АҚШ иқтисодининг ҳозирги аҳволи ҳақида қарама-қарши фикрлар борлиги ва бу мамлакатда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резервнинг рағбатлантириш чоралари ҳақида ҳақида тарқалган турли спекуляциялар тугамаганини кўрсатдилар.

Қаранг, АҚШдек давлатда фондлар бозори турли қарама-қарши фикрлару спекуляциларга қулоқ солади. Аммо, реаллик шу. Айнан шундай кунлар Ўзбекистонга ҳам келади. Улардан қочиб юриш ўрнига, шундай реалликда яшашни тезроқ ўрганиш керак. Аммо, Ислом Карим бундай нозик нарсаларни ҳеч қачон тушунмайди. Уни ўқитиш ҳам бефойда, ундан тезроқ қутилиш керак.