01 June 2013
16:31 - Қирғизлар олтин учун урушга ҳам тайёр, ўзбекларга ош ейиш бўлса бўлди

Иссиқкўлнинг жанубий шарқида жойлашган Қумтор олтин кони атрофида кўпдан бери жанжал пишиб келмоқда эди. Бу кон 100 фоиз Канаданинг Centerra Gold Ltd ширкати қўлида. Аммо, йиллардан бери бу конни қирғиз ҳукуматига ўтказиш талаби билан майда-чуйда митинглар ўтказиларди. Шубҳасиз, бу конни канадаликларга беришдан фойда (пора) олганлар билан фойдани ўз қўлига ўтказишни истовчилар орасида кураш борарди.

Бу тарафларнинг орқасида қандай кучлар тургани ҳақида бизда аниқ маълумот йўқ. Аммо, 700 тоннагача борадиган олтин заҳирасини қўлга киритишдан манфаатдор бўлганлар етарлича кўп эканлиги ҳам шубҳасиз.

Сўнги кунларда конни канадаликлардан олиш тарафдорларининг талаблари кескинлаша бошлади. Кон жойлашган Етти-Ўғуз туманида ҳокимият кеча феълан митингчилар қўлига ўтди. Улар конни электр билан таъминлайдиган станцияни босиб олиб, электрни уздилар.

Кеча куннинг иккинчи ярмида Президент раҳбарлигида фавқулодда мажлисга тўпланган ҳукумат Етти-Ўғуз туманида фавқулодда ҳолат эълон қилиш керак деган қарорга келди, Президан дарҳол керакли фармон чиқарди

Қирғиз ахборот воситаларининг билдиришича, милиция у туманда ҳокмиятни тиклади, конга электр бериш тикланди, у ишга тушиши кутилмоқда. Фавқулодда мажлисга йиғилган палрамент Президент фармонини тасдиқлади.

Бу ерга етиб келган Бош вазир ва Хавфсизлик хизматининг раҳбарлари митингчилар билан диалог йўлини танладилар. Конни канадаликлардан қайтариб олиш хусусида қандайдир ваъдар ҳам берилган бўлиши мумкин, аммо бу хусусда ишончли маълумот йўқ.

Иссиқкўл вилояти ва Етти-Ўғуз туманига фавқулодда ҳокимлар тайинланди, вазият ҳозирча барқарорлашди.

Жараёнлар қандай давом этиши хусусида ҳозирча тахмин қилиш ҳам қийин.

Жойи келгани учун айтиш керакки, Ўзбекистонда бир йилда 100 тоннага яқин олтин қазиб олинади. Заҳираларимизнинг ҳажми минглаб тонналар билан ўлчанади. Совет замонида олтин конларимиз тўғридан-тўғри Москвага бўйсунарди ва ҳамма олтин сал кам текинга Россияга олиб кетилар эди.

Бир қатор билвосита фактлар шуни кўрсатмоқдаки, олтинларимиз ҳали ҳам русларнинг қўлида. Аммо, ўзбекларнинг бу билан иши йўқ. Чунки, Россия ва Қозоғистонда тинчгина мардикорлик ёки дворниклик қилиб ўзбек профессорларида кўпроқ пул топиш мумкин экан, олтиннинг уларга нима кераги бор. Хотинчалиш йигитларимиз ва фоҳишасифат иштинсиз қизларимизга осмонимиз тинч бўлса бўлди.