28 July 2008
03:00 -
22:30 - Озорбойжон демократлари сайлов олдида ҳам тарқoқ, Ўзбекистонда каби 16:00 - Андижонда “Бирлик”нинг вилоят конференцияси ўтди, Cайиджаҳон Зайнобиддин раис бўлди 13:00 - Абдураҳим Пўлат: Яхши ният ярим мол эма

22:30 - Озорбойжон демократлари сайлов олдида ҳам тарқoқ, Ўзбекистонда каби
Бу мамлакатнинг Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) навбатдаги президент сайлови шу йил 15 октябрга тайинланганини эълон қилди. Қонунга кўра, Озорбойжонда сайлов кампанияси бошланганини ҳам МСК эълон қилади, аммо у ҳали эълон қилинмади. Чунки, яна қонунга кўра, сайлов кампанияси камида 75 кун давом этиши керак, демак, МСК сайлов кампанияси бошланганини 1 сентябргача билдирса етарли.
Озорбойжондаги сайлов кампаниясининг ўзбек демократлари учун қизиқ бўлган жойи – бу мамлактдаги демократик партиялар ўзларини қандай тутишлари. Маълумки, Озорбойжонда бир-биридан фарқини ўзлари ҳам тушунмайдиган 50 дан ортиқ партия бор. Уларнинг кўпчилиги майда партиялар, аммо кучлилари ҳам 5-6 та. Лекин улар ҳам ҳамма сайловларда бирлашолмайдилар ва ҳамма сайловларни ютқазадилар, худди ўзбек демократлари каби.
Ҳамма постсовет мамлакатларида демократларнинг аҳволи бир хил эканлиги кўриниб турибди: Партиялар кўп, аммо бирлашишни исташмайди. Турли коалициялар қисқа вақтда бузилиб кетаверади.
Ўзбекистонда ҳам аҳвол умуман олганда шундай. Аммо, бизда бошқаларда бўлмаган бир нарса мавжуд, у ҳам бўлса – “Бирлик” Партиясининг бошқа мухолиф гуруҳлардан солиштириб бўлмас даражада кучли эканлиги. Шундай экан, ҳамма демократ кучларини бир коалицияга эмас, чунки коалициялар қисқа замонли ва фойдасиз бўлиб қолмоқда, “Бирлик”нинг ўзида бирлаштириш таклифи энг тўғри йўл эканлигини тан олиш лозим.
16:00 - Андижонда “Бирлик”нинг вилоят конференцияси ўтди, Cайиджаҳон Зайнобиддин раис бўлди
Бугун Андижон шаҳрида “Бирлик” Партияси вилоят ташкилотининг конференцияси ўтказилди. Вилоятда ҳали ҳам феълан давом этаётган фавқулодда вазият туфайли, конференцияни ихчамроқ шаклда ўтказишга қарор қилинганди. Йиғилиш партия раисининг ўринбосари Пўлат Охуннинг раҳбарлигида, туманлардан келган 7 кишининг иштирокида ўтди.
Мажлиснинг куни тартибидаги биринчи масала - Ўзбекистондаги вазият ва ундан келиб чиқиб партиянинг вазифалари, иккинчи масала – вилоят ташкилотининг раҳбар органларини сайлаш бўлди. Конференция қатнашчилари Ўзбекистондаги сиёсий вазият оғир бўлишига қарамасдан, “Бирлик”нинг фаолиятини жонлантириш имконияти борлигини таъкидладилар ва келаси йил бўладиган парламент сайловларида қатнашиш учун тайёрланишни ташкилотнинг асосий вазифаси деб белгиладилар.
Ташкилий масалалар бўйича аввалдан партия раҳбарияти билан келишилган қарорлар қабул қилинди. Вилоят ташкилотининг раиси Акбарали Ориф Андижон воқеаларидан кейин 6 ой қамоқда ётиб чиққани ва бирйилдан бери Данияда яшаётгани ҳисобга олиниб, ҳозир расман раисни ўзгартирмасликка, у йўқ пайтида ташкилотнинг ишини бошқариш учун раисдош сайлашга келишилганди. Конференция қатнашчилари шу келишувни расмий қарор билан тасдиқладлар, Саиджаҳон Зайнобид вилоят ташкилотининг раиси бўлди.
Маълумки, Сайиджаҳон Зайнобиддин Андижон воқеаларидан кейин сохта айбномалар асосида 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва шу йил 4 февралда Екропа Иттифоқи билан Ўзбекистон орасидаги муносабатлар илиқланиши туфайли озод этилганди. Сайиджаҳон “Бирлик” тузилган йиллари унинг фаоли бўлган бўлса ҳам, сўнги йилларда фақат ҳуқуқ ҳимоячилиги билан шуғулланарди, ўзи ташкил қилган “Апелляция” ташкилотининг раиси эди.
Ўзининг қамоқдан озод қилинишида “Бирлик”нинг позицияси катта роль ўйнаганини тушунган Сайиджаҳон Зайнобиддиннинг партия аъзолари билан алоқалари яна-да яхшиланди ва бирликчилар унга партиянинг вилоятдаги фаолиятига раҳбарлик қилишни таклиф қилдилар. У таклифни қабул қилди. Партия раиси Абдураҳим Пўлат у билан телефонда гаплашгандан кейин, бу масала узул-кесил ҳал бўлганди.
Бугун конференцияда Саиджаҳон Зайнобиддин қуйидаги мазмунда расмий баёнот қилди: “Бирлик” бизнинг миллий бойлигимиз, уни қайта тиклаш бурчимиздир. Шунинг учун мен “Бирлик”га қайтдим. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва демократия масалаларида ҳақиқий ўзгаришлар “Бирлик” ҳукумат тарафидан тан олиниши билан боғлиқ. Ҳозирда “Бирлик” танлаган йўл энг тўғри йўлдир”.
Бу баёнотдан кеийн йиғилиш қатнашчилари аввалдан келишилган қарорни расмийлаштирдилар, дейиш мумкин. Сайиджаҳон Зайнобиддин “Бирлик” Партиясининг Андижон вилоятидаги етакчиси бўлди.
Конференция яқинда бўладиган партия Қурултойи учун делегатлар ҳам сайлади. Делетатлар ичида Пўлат Охун, Саиджаҳон Зайнобиддин ва Акбарали Орифлар ҳам бор.
13:00 - Абдураҳим Пўлат: Яхши ният ярим мол эмас, аммо мақсад ва шартларни тўғри аниқлаш ечимнинг ярмидир
Яхши ният ҳар доим ҳам ярим мол бўлмаслигини билган халқимиз бошқа мақол ҳам тайёрлаб қўйган. Унга кўра, холва деган билан оғиз чучимайди. Демак, ҳар мақолнинг қайси шартларга тўғри келишини билиш ҳам жуда муҳим. Бу фикр ҳадислар ва муқаддас Қуръоннинг суралари учун ҳам тўғридир. Охирги ҳақиқатни қайтаришимнинг сабаби – иккита сура ва тўртта ҳадисни ёдлаб олиб, уларни тўғри келган келмаган жойда ишлатаётганларнинг кўпини кўрганимдир.
Илм билан шғулланадиганлар ичида мақол бўлмаса ҳам, доимо тўғрилиги билан ажралиб турадиган бир гап бор: Мақсад ва шартларни тўғри аниқлаб олиш ечимнинг ярмидир.
Бу гап сиёсатга ҳам оидлигини, узоққа бориб ўтирмасдан, ўзбек мухолифатининг тарихидаги баъзи мисоллар билан тасдиқламоқчиман.
“Бирлик” тузилганда унинг Дастурига “Мустақил ва демократик Ўзбекистон учун” деб шиор танладик. Кейинчалик бунинг унчалик тўғри эмаслигини, демократия биринчи ўринда бўлишини баъзи сафдошларимиз тушунишга бошладилар. Шиорни расмиятчилик учунгина “Демократик ва мустақил Ўзбекистон учун” дея ўзгартирдик, аммо, амалда урғуни мустақилликдан демократияга ўтқазолмадик. Чунки, кўпчилик мухолифат вакиллари бундай ўзгаришни ўша пайтда амалда қабул қилмаган эдилар.
Менинг “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақолам ҳам таъсирчан бўлмади. Демократиясиз мустақилликка эришсак, аҳволимиз бундан баттар бўлади, деганимда, “Бундан баттар бўлиши мумкин эмаску” деб эътироз билдирганларнинг ҳаммаси ҳозир йиғлаб юришибди.
Мустақил Ўзбекистондан қочиб кетишга мажбур бўлган “Эрк” партиясига оид мухолифатчиларга “Террор демократларга ярашмайди, бунинг устига, ҳеч нарса қилолмайсизлар, аҳвол яна ёмонлашади” деганимда ҳам гапларимга қулоқ солишмади. Мана энди уларнинг бир қатори Ўзбекистон зиндонларида ётибди, аҳвол ҳақиқатда ёмонлашди.
Орқасида Толибон турган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати билан ҳамкорликнинг хатолигини гапирдим, фойдаси бўлмади. Яна бир қатор мухолифатчилар зиндонга тушди, холос.
Лекин гапларим мутлақо эътиборсиз қолди, демоқчимасман. “Бирлик”даги сафдошларим мени тўғри қабул қилдилар, шу сабабли “Бирлик” энг кучли мухолифат ташкилоти бўлиб қолмоқда. Бизни тушунганлар сафларимизга қўшилмоқдалар ҳам.
Шу кунларда узоқ вақтдан бери ўйлаб юрган яна бир қатор фикрларимни мақола қилдим. У “Бирлик” Партиясининг асосий мақсадлари ва бундан ҳам кўпроқ мавжуд шартлар остида қандай шаклда фаолият олиб бориш ҳақида. Шу туфайли “Мақсад ва шартларни тўғри аниқлаш ечимнинг ярмидир” деган ибратли гапни эслаб қолдим.
Ёзган мақолам тезислар сифатида бир ойча аввал “Ҳаракат” журналининг охирги (№ 2 (71), 2008 йил) сонига, журналнинг электрон версияси эса, шу сайтимизга қўйилган эди. Бугун ўша мақолани битирдим, у сайтга қўйилди.
“Ўзбек жамияти демократия учун курашга тайёр эмас, аммо “Бирлик” курашмоқда” номли бу мақола биринчи навбатда бирликчи сафдошларимизнинг эътиборига ҳавола қиламан. Бу мақолада кўтарилган фикрлар бир неча йиллардан бери менинг фаолиятимда ҳал қилувчи роль ўйнаб келмоқда, сафдошларим ҳам улардан озми кўпми хабардорлар. Аммо, яқинда бўладиган қурултойимиз ва ундан кейинги фаолиятимизда мени яна ҳам яхшироқ тушунишларини истардим. Шунда фаолиятимизнинг самарадорлиги яна ҳам ошарди.
Айни замонда, мақолам мухолифатнинг бошқа гуруҳлари учун ҳам фойдали бўлишига аминман. Чунки улар ўз мақсад ва фаолият усулларини мавжуд шартлардан келиб чиқмасдан танламоқдалар ва секин-аста ўзлари ҳам тушунмасдан йўқ бўлиб кетмоқдалар. Мен уларнинг йўқ бўлиб кетишларини эмас, бизнинг сафларимизга қўшилишларини истардим.
Бу сатрларни ўқиётган ҳамма ўқувчиларга мурожаат қиламан: аввалги огоҳлантиришларим тўғри бўлиб чиққанини тўғри таҳлил қилиб, бу мақоламдаги фикрларни ҳам тўғри тушунишга интилинг ва:
- ёки бизнинг сафларга қўшилинг,
- ёки сиёсий фаолият билан шуғулланишни истамасангиз ҳам, бизни қўллаб-қувватлаш йўлларини қидиринг.
Ўзбекистонда ўзгаришлар кўпчилик бу ўзгаришлар тарафдори бўлганда бошланади, ўзгаришлар бўлишини истаганларнинг эса, “Бирлик” сафида ёки тарафдори бўлишдан бошқа йўллари йўқ.