26 July 2008
03:00 -
21:00 - HRW ташкилотининг вакилига Ўзбекистонда аккредетация берилмаган 17:00 - БМТда Виждон Маҳбуслари Декларасияси ва Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларни эслашди - Пўлат Охун атрофидаги қуршов ҳалқаси тораймоқда

21:00 - HRW ташкилотининг вакилига Ўзбекистонда аккредетация берилмаган
Бу машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотнинг кеча Брюсселда эълон қилинган баёнотидан маълум бўлишича, Ўзбекистон ҳукумати HRWнинг янги вакилига аккредетация бермаган. Сабаб сифатида, рус миллатига мансуб бўлган янги вакил Игорь Воронцов “бу минтақа одамларининг менталитети билан таниш эмаслиги” кўрсатилган.
Маълумки, HRWнинг Европа ва Осиё мамлакатлари бўйича раҳбари Холли Картнер хоним шу ой бошида Ўзбекистонда бўлиб, расмийлар билан учрашганди, бугун-эрта ЕИ мамлакатларининг Ўзбекистондаги элчилари ЕИ-Ўзбекистон алоқаларига оид масалаларни муҳокама қилиш учун Тошкентда йиғилиш ўтказишмоқда, яқинда ЕИ тарафиданЎзбекистонга қарши аввал киритилиб, сўнгра тўхтатиб қўйилган санкциялар тақдирини қайтадан кўриб чиқилиши кутилмоқда. Шундай шароитда, Ўзбекистон ҳукуматининг HRW вакилиги нисбатан қилаётган ишларининг мантиғини тушуниб бўлмайди.
Бу воқеани мантиқсизлик ёки HRWнинг баёнотида айтилганидек, “Ўзбекистон ЕИ устидан кулмоқда” деб баҳолаш унчалик тўғри бўлмаса керак, дейди мухбиримиз. Афтидан, Ўзбекистон тарафи ЕИ вакиллари билан олдиндан белгиланган қандайдир “келишувлар” асосида иш олиб бормоқда.
Ўзбекистонда жиддий сиёсий ўзгаришларни демократик мухолифат оёққа тургандан кейин кутиш мумкин. Сўнги воқеалар кўрсатмоқдаки, “Бирлик” Партиясидан бошқа мухолиф гуруҳлар жонланиш учун ҳаракат ҳам қилмаяптилар. Бундай шароитда, ўзбек демократларининг олдида биттагина йўл бор – “Бирлик”да бирлашиш.
17:00 - БМТда Виждон Маҳбуслари Декларасияси ва Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларни эслашди
Ҳозир Ўзбекистонда қамоқ муддатини ўтаётган сиёсий маҳбус Санжар Умаровнинг ўғли Ғулом Умаров тарқатган маълумотга кўра, 24 июлда БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргиҳида Виждон Маҳбуслари Декларациясининг қабул қилиниши муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтган. У ерда чиқиш қилган Ғулом Умаров Ўзбекистоннинг антидемократик сиёсати туфайли ўз отаси аввал таъқиб остига олингани ва кейин қамалгани ҳақида гапирган ва сўзининг охирида шундай деган: “Мен Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга шахсан мурожаат қилмоқчиман. Агар отам бошқаларга ибрат бўлсин дея қаматилган бўлса, Сизни ишонтирмоқчиманки, ибрат бўлди. Менинг отам касал ва ундан қўрқиишнинг кераги йўқ. Илтимос қиламан, ҳамма виждон маҳбусларини озод қилинг, мени отамни озод қилинг.”
Ғулом Умаров йиғилишда ўзбек сиёсий маҳбусларининг рўйхатини тарқатган.
Эслатиб ўтиш лозим, Виждон Маҳбуслари Декларацияси шу йилнинг июнь ойида АҚШнинг спонсорлигида 63 мамлакат вакилининг имзоси билан БМТнинг расмий ҳужжати сифатида эълон қилинган эди. У Умумжаҳон Инсон Ҳақлари Декларациясининг 60 йиллиги муносабати билан чиқарилган бўлиб, унинг мақсади - виждон маҳбусларининг аҳволига дунё жамоатчилигининг эътиборини тортиш бўлган.
24 июлдаги йиғилиш ҳам АҚШ ташаббуси ва етакчилигида ўтказилди. Бу йиғилиш ҳақида 23 июлда анонс берган Давлат Департаменти, бахс-мунозара шаклида ўтадиган анжуманнинг модератори АҚШнинг БМТдаги ваколатхонаси ходими Ванс МакМахан бўлишини билдирганди.
Пўлат Охун атрофидаги қуршов ҳалқаси тораймоқда
Ўзбекистон ҳукумати “Бирлик” Партиясининг Ўзбекистондаги фаолияти жиддий шакла жонланаётганидан талвасага тушиб, партия раиси ўринбосари Пўлат Охунни мамлакатдан чиқариб юбориш учун катта иш олиб бораётгани аввалги хабарларимиздан маълум. Унинг паспорти олиб қўйилган, ҳукумат идоралари унга янги паспорт беришни иложи борича орқага чўзмоқдалар. Унинг уйида телефон ва электр узиб қўйилган. Шу кунларда унинг уяли (мобил) телефони билан боғланиш ҳам қийин бўлиб қолди. Яъни унинг атрофидаги ҳалқа тораймоқда.
Маълумни “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат мамлакат президентига махсус мактуб йўллаб, унинг эътиборини ўзбек меҳнат муҳожирарининг оғир аҳволига қаратган ва бу соҳадаги муаммоларнинг ҳал этиш учун ҳукумат таркибида Чет элдаги ватандошлар билан алоқа вазирлиги тузишни, вазир лавозимига Пўлат Охунни тайинлашни таклиф қилга эди.
Минг афсуски, ҳукумат мухолифатнинг таклифидан фойдаланиш ўрнига, ўзининг миси чиққан таъқиб-тазйиқлар сиёсатини давом эттирмоқда.
Биз мамлакат президенти “Бирлик”нинг таклифини дарҳол қабул қилади, деган хаёлда эмасдик, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Мавжуд ҳукуматнинг боши берк сиёсатини ўзгартириш осон бўлмайди. Буни биламиз ва Ўзбекистонда демократияни ривожлантириш, ўзбек халқини эркинлик ва фаровонликка қовуштириш мақсадида олиб бораётган фаолиятимизни давом эттираверамиз. Пўлат Охун ҳам шу фикрда.