Маълумки, 1991 йилнинг баҳорида СССРни сақлаб қолиш учун референдум ўтказишга тайёргарлик кўрилаётган кунлари Ислом Карим миллионлаб одам кўрадиган Ўзбекистон ТВси экранлари орқали СССРни улуғлаш мақсадида чиқиш қилар экан, жумладан қуйидагиларнинг ҳам гапирган эди: "Икки оёғини битта этикка тиқиб мустақиллик талаб қилаётганлар калласини ишлатсин. Ахир мустақил бўлиб қолсак, сал кам 200 давлатда элчихоналар очиш учун пулимиз йўқ-ку!"
Икки оёғини битта этикка тиқиб мустақиллик талаб қилаётганлар деб Ислом акамиз бирликчиларни назарга тутаётган эди.
Мана сизга ҳозир мустақил Ўзбекистонни бошқараётган ибтидоий одамнинг ҳақиқий башараси. Мустақил бўлиб қолсак, элчихоналар очишга пулимиз йўқ эмиш. У ўзининг ўша сўзларини оқлаш учун Ўзбекистонни қашшоқ давлатга айлантирмадими? Қашшоқ давлатга айланганимиз учун Ирландияга элчи тайинлашга кучимиз етмай қолмадими?
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий хабарига кўра, мамлакатимизнинг Буюкбританиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Отабек Акбаров Ирландиядаги элчи вазифасини ҳам бажарадиган бўлибди ва Ирландия президенти Майкл Хиггинсга ишонч ёрлиғини топширибди.