27 May 2013
22:35 -
Абдулазиз Комилов Берлин бургомистрини қабул қилди
Расмий хабарларда таъкидланишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Берлин шаҳар ҳукмрон бургомистри (ҳокими) Клаус Воверайт билан учрашди. Берлин ҳокими Тошкент шаҳар ҳокимининг таклифи билан юртимизга келган. Мулозамат нуқтаи назаридан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ва Германия муносабатларига доир умумий масалалар муҳокама қилинган.
Берлин раҳбари амалий учрашувларини ҳукумат идоралари, молия ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, фан ва маданият ходимлари билан ўтказади.
Немис ҳокимига мазкур мамлакатнинг Тошкентдаги элчиси Аристид Эмиль Фенстер ҳамроҳлик қилмоқда.