21 May 2013
22:00 -
Сирдарёда “Эзгулик”чи Исроил Ризаевнинг суди қолдирилди, ҳукумат мард демократни қўрқитолмайди
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди кассация судлов ҳайъати Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризаевга оид маҳкамани номаълум муддатга кечиктирди. Суд маҳкама кечиктирилиши сабаблари ва суднинг қайси кунга белгилангани ҳақида изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 22 апрелида жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди сиртдан Исроил Ризаевни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 239-моддаси (Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиши) билан энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари (5 571 300 сўм – 2800 АҚШ доллари атрофида) миқдорида жарима билан жазолаганди.
Исроил Ризаев "Бирлик" Партияси Сирдарё вилоят ташкилотининг ҳам раиси бўлиб, таниқли сиёсатчидир. У ўзбек мухолифатчиларининг делегацияси таркибда Брюссель ва Страсбургада бўлган, ЕИ ва Европарламент расмийлари билан кўришган.
Ҳозир ҳукумат унинг обрўси ошиб кетаётганидан хавотирга тушиб, унга қарши турли провокациялар қилмоқда, лекин ҳеч бир натижага эришолмайди.
Расмда - "Бирлик" ва "Эрк" партияларинг делегацияси Брюсселда, 2010 йил. Исроил Ризаев ўнгдан иккинчи.