Қароргорҳи Бишкекда бўлган CA-NEWS агентлиги Марказий Осиёда хабарчиликни масхарабозларга айлантирувчи ташкилотлардан биттаси. Бу агентлик асосан диктаторликлар тарафидан берилаётган хабар ва маълумотларни ҳеч қандай таҳлилсиз, яъни маъқуллаётгандек бўлиб тарқатади. Баъзида, жузъий масалалар бўйича танқидий нарсалар ҳам чиқариб қўйишади. Аммо, ўлиб қолсалар ҳам, масалан, Ўзбекистон иқтисоди йилдан-йилга чўкиб боришинини исботловчи "Ҳаракат" агентлигининг маълумотларини эълон қилмайдилар.
Ёки, Ўзбекистонда "Бирлик" амалий фаолият олиб бораётгани, яқинда унинг Марказий Кенгаши Тошкентда йиғилиш ўтказгани, "Бирлик" раҳабарларининг делегацияси Брюсселда ЕИ ва Европарламент расмийлари томонида расман қабул қилингани, улар ЕИнинг Тошкентдаги элчихонасида ҳам учрашувлар ўтказгани, ўзбеклар қирғизлардан қирғиз фашизмини йўқ қилишни талаб қилаётганларии, акс ҳолда Қирғизистонниг келажаги хавф остида қолиши ҳақида огоҳлантираётганлари каби хабарларни ҳам бу агентлик узоқроқдан айланиб ўтишга интилади. Яъни, хабарчилик эмас, масхарабозлик муассасаси. Бу масхарабозларнинг Ўзбекистон бўйича мухбири бор. Унинг исмини аввал ҳам тилга олганмиз - Умида Маниёзова. Ўзбек тилини ҳам билмайдиган бу аёл МХХнинг назорати остида ишлашини фақат аҳмоқ одам билмаслиги мумкин.
Шу агентлик эълон бериб, Ўзбекистон ва Тожикистон бўйича штатдан ташқари мухбирлар излаётганини билдирибди. Яқинда, масхарабозларнинг сони ортадиган кўринади. Ҳақиқий хабарчилар бунга тамошабин бўлиб қолмасликлари керак. У ерга ишга кириш ва бу масхарабозларни ичидан ўзгартиришга ҳаракат қилса бўлади. Уларни энг камида роса шармандасини чиқариш мумкин. Буни тушунган МХХ ҳақиқий журналистни у ерга олдирмаслиги ҳам табиий, аммо ётиб қолгунча, отиб қолиш лозиммасми?