21 May 2013
17:48 -
Саакашвили замонининг Бош вазири ҳам ҳибсга олинди, ўзбекларга дарс бўлсин

Прокуратуранинг иддаосига кўра, бу икки киши раҳбарлигида ҳукумат тарафидан ишсизларни ҳисобга олиш ва уларни иш билан таъминлаш программасига ажратилган 5,2 млн лари ўтган йилги сайловларда УХҲга овоз бериш шарти билан 22 минг кишига 240 ларидан бўлиб берилган. 1 лари 1,6 долларга тенг
Бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз. Сайлов пайтида бундай ноқонуний ишлар демократия етарсиз даражада бўлган кўп мамлакатларда бўлиб туради. Аммо, ҳозир ҳаммага маълумки, катта пул эвазига Гуржистоннинг Давлат Бюджетидан катта бойликка эга бўлган Бидзина Иванишвили раҳбарлигидаги коалиция бу мамлакатдаги парламент сайловларида ғолиб чиқди ва очиқдан-очиқ руспарастлик сиёсати олиб бориш билан бирга Россия Президенти Владимир Путин ўзининг душманидай қарайдиган Президент Михаил Саакашвилининг тарафдорларини босим остига олди. Дунё тарафидан МДҲ давлатлари ичида энг демократик деб тан олинган Гуржистоннинг Саакашвили замонидаги бир қатор вазирларини ҳибсга олди. Ҳаммага коррупция айби қўйилмоқда, аммо ҳалигача биронтасининг айби исботлангани йўқ.
Вано Мерабишвили ва Зураб Чиаберашвилининг айби исботланиши ҳам нафақат қийин, балки, мумкинмасдир. Чунки, овоз бериш яширин бўлгани, Гуржистонда сайловлар МДҲ мамлакатлари билан солиштириб бўлмайдиган даражада демократик бўлгани ҳамма тарафидан тан олинганини ҳисобга олсак, бу 22 минг киши қандай овоз берганини ҳеч исботлаб бўлмайди. Ҳозир Ўзбекистон мисолида ҳам кўриб турибмизки, жорийдаги ҳукумат истаган нарсани оғзаки айтаверадиганлар ҳамма ерда кўп. Ҳукуматга керак бўлса, 22 минг кишидан бир нечтаси Гитлерга овоз бердим деб қасамёд қилиши ҳам мумкин.
Кўриниб турибдики, Гуржистонда тарафбозлик кампанияси авжига чиқиб, бир-биридан ўч олиш, рақибларини қамоққа тиқишга уриниш касаллиги ривожланмоқда. Бу каби мисоллар ўзбеклар учун ҳам дарс бўлиши керак. Бошқаларнинг ҳам тажрибасидан собоқ олишга ўрганмасак, Ўзбекистонда ҳам бу каби жараёнлар узоқ вақт давом этади.
Масалан, ҳозир Ислом Карим режими Ўзбекистонни мустақиликка олиб келганларни қамоққа тиқиш, уларни йўқ қилиш ҳаракатида. Мухолифат ҳокимиятга келса, ўч олиш камапаниси бошланмайдими? Жамиятнинг ҳозирги аҳволидан келиб чиқсак, албатта бошланади. Айнан шундай бўлишининг олдини олиш мақсадида, "Бирлик" лидерларидан бир Пўлат Охун ўз партиясининг позициясига мос бўлган фикрларни олға сурмоқда. Унга кўра, Ислом Карим ўз ихтиёти билан дарҳол ҳокимиятдан кетиши, мухолифат унга қарши ҳеч нарса қилинмаслигига кафолат бериши керак.