19 May 2013
06:17 -
Тожикистон ўз ҳудудининг баъзи ерларини Хитойга бермоқдами? Шамол бўлмаса...
Бир қатор оммавий ахборот восталари Тожикистонининг Тоғли Бадахшон автоном вилоятига Хитой армияси қўшинлари киритилганини хабар қилдилар. Хабарда айтилишича, Тожикистон 1500 кв. км ерини ўз қарзидан қутилиш учун ХХР га топширишга мажбур бўлганмиш. Шундай қилиб, 120 мингдан зиёд одам яшайдиган ҳудудлар гўёки эндиликда Хитойнинг тасарруфида. Кўпгина қазилма бойликларга ҳам эга бўлган бу ҳудудларга эгалик килиш учун у ерга ҳарбий қисмларни ҳам киритган Ҳитой махаллий аҳолини ўз уйларидан хайдаб чиқаришни ҳам бошлаб юборган деган гаплар бор.
Тўғри, Тожикистон хукумати бу хабарларни ҳозирчалик расман тасдиқлагани йўқ. Аммо, ишонарли даражада рад этаётгани ҳам йўқ. Демак, шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди деганларидек, бир нарсалар бўлмоқда.
Маълумки, бечора тожик халқининг ҳам мустақилликка эришганидан буён боши мардикорликдан чиқмаётир. Тожик ҳукумати эса, хусусан, Имомали Раҳмон маълум маънода қирғиз фашистларига ўхшаб, ўз муаммоларининг асосий айбдори сифатида ўзбекларини кўради. Шу сабабли антиўзбек сиёсати олиб бориш билан банд.
Шубҳасиз, бу ерда Ислом Каримнинг ҳам салбий роли бор. Лекин, биз масалага кенгроқ ёнодишмоғимиз лозим, дейди мухбиримиз.
Маълумки, Ўзбекистонда асосий мухолиф куч бўлган "Бирлик" Партияси Марказий Осиё давлатларини ЕИ каби Марказий Осиё Бирлигига бирлаштириш шартлигини, Россия, Хитой ва Ҳиндистон каби давлатлар қуршовида оёқда қолиш учун бошқа йўл йўқлигини гапирмоқда. Шу нуқтаи назардан қарасак ҳам, Марказий Осиёнинг туркий давлатлари нуқтаи назаридан қарасак ҳам, Тожикистоннинг ўз ҳудудларини Хитойга бераётгани ҳақидаги хабарлар ташвишли сигналлардир.
Тожикистон ҳудудининг 45 фоизини ташкил қиладиган Тоғли Бадахшон (расмдаги харитада қизил билан бўялган) асосан тоғлардан иборат, унинг 3 фоизидагина одамлар яшаши мумкин. 2010 йил маълумотига кўра, аҳолиси - 220 минг 600 киши, Тожикистон аҳолисининг 3,2 фоизи.