Тошкентда марказида, шаҳар ҳокомлигининг эски биноси олдида жойлашган боғ замонавий қулайликларга билан қайтадан очилди. Қарийб 5 гектар майдонни эгаллаган боғда 3 мингдан кўпроқ манзарали дарахт мавжуд. Боғга “Болажон” номи берилибди. Буерда болакайлар учун турли аттракционлар, эртаклар майдончаси барпо этилган. Шахмат, шашка, стол тенниси билан шуғулланиш имконияти яратилган. Боғни оилалар учун дам олиш масканига айлантириш, болалар ва ёшлар учун турли маданий-маърифий тадбирлар, хайрия акциялар ўтказиш режалаштирилган.
Болалар ҳақида вилоятлардан келаётган хабарларнинг руҳи бошқача. Масалан, Қашқадарё ва Қорақалпоғистонда болалар шу кунларда пахта чопиғи ва яганасига жалб қилинган. Афтидан, Тошкентдаги янги истироҳат боғида бир тўп оқсуяк ва амалдорларнинг болалари ҳордиқ чиқаради, холос. Қолганларнинг жойи - дала майдонлари.