"Ҳаракат" Агентлигининг хатқутисига исмини кўрсатмаган ўқувчимиздан қисқа хат келди. Хат муалифи бизни Ислом дини билан боғлиқ бўлган мавзуларга, аниқроғи, Исломни ислоҳот қилиш масаласига аралашмасликка чақиради. Хатида ёзмаган бўлса ҳам тушунса бўладики, у Исломни ислоҳот қилиш ғоясига қарши, бизни эса бу масалаларни тушунмайдиганлардан деб ҳисоблайди.
Айни замонда, у мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш "Бирлик" Партиясини назарда тутиб бўлса керак, унинг фаолиятига доир учта савол берибди. Қуйида ўша хат ва унга "Ҳаракат" таҳририятидан берилган жавоблар билан танишасиз.
Исми кўрсатимаган ўқувчимизнинг хати: Harakat net ning Islomni isloh qilish haqidagi fikrlariga comment. Harakatdagilar bu mavzuga (islomni isloh) aralashmasligi kerak. Odatda bunaqa ishlar bilan qo'lidan boshqa narsa kelmaydigan siyosatchilar shugillanadi. Bunaqa ozbek sioysatchilari Europada tiqilib yotibdi. Har holda (haqoratlarni hisobga olmasak) boshqa ozbek siyotsatchilari bilan solishtirganda Harakatdagilar fikri ancha sog'lom.
Menda Sizning faoliyatingizga tog'ridan to'gri aloqador bo'lgan savollar bor.
1. Bugungi kunda Sizda qanday kuch borki O'zbekistondagi rejim Siz bilan oppoziciya sifatida hisoblashishi kerak?
2. Siz o'zbek halqini qoramollar deb haqoratlash va rejimni tanqid qilish bilangina uni o'zgartirish mumkinligiga rostdan ham ishonasizmi?
3. O'zbekistonni shu ahvolga kelib qolishiga Siz o'zingizni ham aybdor deb hisoblaysizmi yoki faqat bizga o'hshagan "qoramollarnimi"?
"Ҳаракат": Бизга юборган хатингиз учун раҳмат, ҳурматли Ўқувчимиз. Авваламбор шуни айтмоқчимизки, Сизнинг Ислом динини ислоҳ қилиш масаласига аралашмаслик таклифингиз ва бу мавзуни тушунмаслигимизга имо-ишоралар қилишингиз асосиздир. Ислом дунёси ғариб аҳволдалигини кўрмайдиган ва тушунмайдиган одам йўқ ҳозир. Аммо буларни кўриб ва тушуниб турган Ислом уламолари, минг афсуски, жим ўтирибдилар. Бунии ўз динига нисбатан душманлик деса ҳам бўлади. Биз Ислом дунёсининг ғариб аҳволи ҳақида ёзиб, бунинг асосий сабабчиси чаламуллалар тарафидан динимиз хато йўлга солинганини биринчи бўлиб ёзишга бошлаганимизда, буни биздан аввал ҳам гапирган Ислом уламолари бор бўлганини билмаган эди. Кейин билсак, масалан, афғонистонлик уламо Жамолиддин Ал-Афғоний 19 асрнинг охирларида шундай гапирган экан. Тўғри, жоҳил мусулмонлар уни тўғри тушунишмаган ва агар у Мисрга қочиб қолмасайди, тошбўрон қилишарди.
Ҳозир 21 аср, наҳотки ҳали ҳам Ислом дини ислоҳотларга муҳтож эканлигини мусулмонлар, айниқса Ислом уламолари тушунишмайди? Ҳа, тушунишмайди. Демак, динимизнинг келажаги хусусида қайғураётган ҳар бир мусулмон бу иш билан ўзи шуғулланиши керак. Биз шундай қилмоқдами, Ислом динининг ислоҳот қилиш йўналишларини белгилаб бердик. Улар мутлақо тўғри. Хеч бир Ислом уламоси уларни рад этолмайди. Сизга ўхшаганлар эса ҳурматли Ўқувчимиз, айнан уламоларга мурожаат қилиб, уларни бу масала билан шуғулланишга ёки бизнинг ноҳақлигимизни кўрсатиб беришга чақиришингиз лозим.
Энди Сизнинг учта саволингизга жуда қисқа жавоб берамиз. Улар қанчалик муҳим савол бўлмасин, етарлича кенг жавоб бериш учун вақтимиз кам. Лекин бундан буён материалларимизда танқиддан кўпроқ "Нима қилиш керак?" саволининг жавобларига урғу беришимизни яқинда ёзгандик. Демак, сайтимизни кузатиб борсангиз, кенгроқ жавоблар ҳам оласиз.
1. Бугун бизда мавжуд ҳукуматни таклифларимиз билан тўла ҳисоблашишга мажбур қиладиган куч йўқ. Аслида, бундай куч фақат ва фақат халқ бўлиши керак. Халқ ҳозир кишанлаган, бунинг устига ошкоралик бўлмагани сабабли ҳақиқатни билмайди. Демак, халқни уйғотиш ва ўз манфаатлари учун курашга тортиш керак. Биз айнан шу йўналишда иш олиб бормоқдамиз.
2. Ҳа, халқни шок терапияси усуллари билан тезроқ уйғотиб олсак, халқ ўзи ростдан ҳам қорамолгани тушунади ва айнан бизга қўшилиб, халқ душманлари қўлида бўлган мавжуд режимни йиқитади. Халқ уйғонабошлагандан кейин режим ҳам ўзини ўзгартиришга мажбур бўлади. Бу - фақатгина ишонч эмас, воқеаларнинг ривожини кўра билиш қобилиятимиздан келиб чиққан хулосадир. Хўш, халқ бизга ишонадими ёки йўқ? Уйғонган сари ишонишга бошлашига аминмиз, чунки, биз ҳукуматга қўяётган айбномаларимиз ва ҳозирги аянчли аҳволдан чиқиш учун таклиф қилаётгани йўллармиз, бошқа мухолифат гуруҳчаларидан фарқли ўлароқ, қуруқ гапларга эмас, аниқ фактлар, рақамларга асосланган.
3. Ўзбекистон шу аҳволга тушиб қолишида асосий айб халқнинг ўзида. Биз қанчалик кучли ижодий гуруҳ бўлмайлик, сал кам 75 йиллик коммунистик диктатура, унинг КГБ, милиция ва бошқа репрессив қуролларига қарши кучимиз етмайди. Халқ, ёки энг камида халқнинг маълум бир кесими биз билан бўлмас экан, ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Мамлакатимзда тарихий ўзгаришлар бўлаётганда ҳам ўзини қорамоллар подасидек тутган халқнинг пассивлиги туфайли, СССР КГБси ичимиздан чиққан ва кейинчали 53-54-чилар лақаби билан танилган хоинлар ёрдамида бизни нейтраллаштиришга муваффақ бўлди. Қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёққанда қисиб ўтирган халқнинг кўзи ҳалигача очилмагани, ўзбек йигитларининг на эркаклик на миллий ғурури бўлмаган хотинчалишларга айлантирилгани ҳам ўша хонлар ишининг натижаларидандир.
Аммо, биз курашимиздан чекинмаймиз. Ғалаба қозонишимиз муқаррар.