13 May 2013
16:26 -
"Ҳаракат" хатқутисидан: Шўринг қурғур, Матиз, аҳволинг қалай? (Ёки ЎзМММдаги қароқчилар ҳақида)
Сарлавҳани ўқиб, мақола автомашина тўғрисида бўлса керак деб ўйлагандирсиз? Йўқ, асло, мақолачада “Матиз” ёки “Нексия”, автосаноат тўғрисида гапириш ниятимиз йўқ. Бу шунчаки, боғловчи восита, холос.
Гапни “Матиз” билан боғлиқ кичкина воқеадан бошласак. Аниқроғи, хизмат машинаси. Ўзбекистон Миллий матбуот маркази (ЎзМММ) деган номи жарангдор ташкилот бор Тошкентда. Навоий кўчасида жойлашган. Касбимиз тақозоси билан кунда-куноро бу ерга тадбирларга келиб турамиз. Матиз хизмат машинаси бўларди. Яқинда Самарқанда бориб қолдим. Такси тўхтатсам, “Матиз” машинаси. Гапиришиб қолдик. Тошкент номери. Гап орасида ҳайдовчи йигит, акахонимиз Тошкентда ишлайди. Матбуот маркази раҳбари. Машина ўша ташкилотники. Менга арендага берган. Ойига 300 доллар бериб тураман, деди. "Анча уриниб қолибди машина" десам, у “Ничего, яна озгинадан кейин ўзингни номинга ўтказиб бераман деди. Кейин тўғрилаб оламан”, дея жавоб берди кулиб. Ўйлаб қолдим. Машина Тошкентда рўйхатда турса, Самарқандда арендага юрса, шунақаси ҳам бўлар эканда...
ЎзМММ ташкил этилганига ҳам анча йиллар бўлиб қолди. Аввалига олти-етти йил таниқли журналист Амирқул Каримов раислик қилди. Тўғриси, у бошчилик қилган йиллар бу ташкилот қайсидир маънода биз қалам аҳлининг қадрдон уйига айланганди. Ўзи дилкаш, ҳазилкаш, самимий инсон Амирқул ака. Журналистларни яхши тушунарди. “От тепкисини от кўтаради", деганларидек, ҳуда-беҳуда тадбирларни ўтказмасди. Матбуот анжумани бўладими, давра суҳбатими, даврани ўзи бошқариб, журналистлар билан учрашувга келган вазирлик, идора ва ёки ташкилот раҳбари билан ҳақиқий мулоқот ўтказа оларди. Хайриддин Султон деган давлат маслаҳатчисига нимасидир ёқмай қолдими, Амирқул Каримовни ишдан бўшатиб юборишди. Орада икки йилча марказни унга ўринбосар бўлиб ишлаб келган Рустам Расулзода вақтинча бошқарди.
Кейин, радиоадан “урилган” Фахриддин Низом бу ерда раис бўлди. Очиғи, ҳар иккала раҳбар ҳам тайинли иш қилмади, деса ҳам бўлаверади. Масалан, Фахриддин Низом биринчи кун ишга маст-аласт бўлиб келгани, ходимларни ҳақорат қилгани ҳақида “Ҳаракат” сайти вақтида ёзганди ҳам. Майли булар ўтган гаплар. Аммо ҳаммага жилмайиб қарайдиган, қаддини ғоз тутиб юрадиган Рустам Расулзода ҳақида икки оғир қўшиб ўтмасак “инсофдан бўлмас”. Эшитишимизча, Рустамбой ҳатто олий маълумот ҳам олмаган. Бу ҳақда марказнинг собиқ ходимларидан эшитганман. Тошкент Давлат университетининг рус филологияси факультетида ўқиганман, деб кўкрак керсада, на диплом, на бир маълумотнома тақдим қилмаган экан. Аммо тижоратдан анча хабардор Рустамбой “давринг келди сур бегим” деб, давлат бюджети ҳисобига сотиб олинган “Нексия” русумли хизмат машиналарининг бирини хотинларига, иккинчисини ўртоқларига “арзонлаштирилган” нархда сотган эканлар. Дарвоқе, унинг устидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида икки йилча олдин ЎзТВда махсус кўрсатув ҳам берилган эди.
Хуллас, 2010 йилда Фахриддин Низом ҳам Миллий матбуот марказидан қувилгач, бу ерга янги раҳбар тайинланди. Ишга келган заҳоти раҳбар ўзидан олдингиларнинг кетини “кавлаб” кўриш йўлини тутди. Бу эса натижа бермай қолмади. Маълум бўлишича, Рустамбой ва Фахриддинбой “ўзлари билмаган ҳолда” марказнинг бир неча ўн миллион турадиган мол-мулкини “списать қилиб” сотиб юборган. Прокуратура иш очганидан кейин, улар “зир” югуриб, камомадни тўлашга мажбур қилинди.
Аммо улардан кейин келган Шавқиддинбойнинг ўпқондек нафси олдида, наригилар ёш боланинг ишини қилгандек бўлиб қолади. Бир пайтлар Президент ҳузуридаги Давлат қурилиш академиясининг “Академ-пресс” нашриётида директорлик қилган бу нусханинг устидан катта жиноят иши очилган. Нашриётдаги фаолияти даврида Шавқиддинбой 1 млрд. сўмликдан ортиқ давлат мол-мулкини талон-тарож қилган. Нашриёт “энамнинг маҳрига тушган” қабилида, ўнгу-сўлига қарамай, “левий” журналу китоб дейсизми, чоп қилиб бераверган. Рамзий шартномалар тузиб, “нақдига иш қилган”. “Фаолияти” даврида давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоннинг бир нечта китобларини ҳомийлик асосида чоп қилиб берган. А лаббай? Хайриддинга яқиндир, дейсизми? Яшанг!
Шавқиддинбойнинг пушти паноҳи айнан давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султон бўлади-да! Бу “ўтда ёнмас, сувда чўкмас” маслаҳатчининг имолари билан, Шақиддинбой устидан очилган жиноят иши “босди-босди” қилинди. Негаки, қийин-қистовга олинса, “ҳезалакмижоз” бу кимсанинг оғзидан “гуллаши” табиий. “Академ-пресс” нашриётидан ўмарилган пул, сотиб юборилган типография ускуналари, қоғоз, қимматбаҳо асбоб-ускуналардан олинган мўмай даромаднинг сезиларли қисми Хайриддин Султоннинг жиғилдонига урилгани ошкор бўлади. Шундай қилиб, Шавқиддинбой жиноят иши ёпилгач, Хайриддининг навбатдаги гумашталаридан бири ЎзМММга раҳбар этиб тайинланди. Аслида, Журналистлар ижодий уюшмаси муассислигидаги бу ташкилотга раҳбар тайинланмайди, таъсисчилар йиғилишида сайланиши Уставда ёзиб қўйилган.
Ўзидан олдинги раҳбарларнинг “кирдикорларини очиб ташлаган” “замонамиз қаҳрамони” ҳали айтганимиз, “раҳнамоси” паноҳида босар-тусарини билмай қолди. ЎзМММ давлат бюджетидан маблағ билан таъминлмагани сабабли, ўзини ўзи молиявий таъминловчи, нодавлат нотижорат ташкилоти саналади. Турли матбуот анжуманлари, журналистлар учун учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этиш орқали кун кўради. Балки, Шавқиддинбой марказ молиявий аҳволини яхшилаш учун “Матиз”ни арендага бергандир, десангиз, адашасиз. Ҳайдовчининг айтишича пулни нақд беради. Пул марказ бухгалтерияси орқали кирим қилинмайди.
Булардан ташқари, марказнинг тўрт-бешта хонаси ҳам архитектура ва чизмакашлик фирмасига арендага берилган. Ҳар бир хонача учун раҳбарга ойига 100 минг сўмдан нақд пул тўланади. Марказга тегишли яна бир катта хонада китоб дўкони очилган. Китоб дўкони мудирининг ёзғиришича, Шавқиддинбойга ойига арендадан ташқари 300 минг сўм нақд тўлашга мажбур экан. Яна бир арендачи, марказда компьютер хизмати хонаси ташкил этган. 30 га яқин компьютер ўрнатилган. Нусха кўчириш аппарати, Пайнет пул тўлаш шохобчаси, сурат олиш хизмати кабиларни йўлга қўйган. Компьютер хонаси раҳбарининг ҳам айтишича, Шавқиддинга ойига 200 доллардан нақд пул бериб борар экан. Шанба ва якшанба кунлари марказ залларида ўтказиладиган турли йиғинлардан тушадиган нақд пул ҳам раҳбар жиғилдонидан жой олади. Марказга тегишли ер майдонидан фойдаланайтгани учун “Нилуфар” кафесидан ҳам Шавқиддин ҳар ойига 300 доллардан пул олиб туради. Марказ ертўласида очилган емакхона ҳам ноқонуний фаолият олиб бораётган бўлиб, асосий тушумни инкасса қилмайди, яъни банкка топширмайди. Чунки, емакхона расман ЎзМММга тегишли бўлиб, қоғозда фақат “тадбирларга хизмат кўрсатиш учун очилган”, деб кўрсатилган. Дарвоқе, мазкур емакхона хўжайини ҳам Шавқиддинга ҳар ой 150 доллар пул беришини маълум қилди...
Шу ўринда, “бировнинг чўнтагидаги пулни санаб ўтиришини қара-я”, деяётган бўлишингиз мумкин. Балки, ҳақдирсиз. ...Аммо, марказ раҳбари халқумини ўйлайвермасдан, жилла қурса ҳожатхонани таъмирлаб, қишда совуқ, ёзда диққинафас залларни эпақайга келтиришни ўйлаганида, “ғинг” демасак бўларди. Сайловдан сайловгача, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амал-тақал қилиб таъмирдан чиқариладиган марказнинг ичига кириб бўлмайди. Ҳожатхоналаридан кўнглинг озади. Раҳбарнинг бадхулқи ва маданиятсизлиги тўғрисида эса гапирмаса ҳам бўлади. На муомала ва на одобдан бехабар нусханинг шу кунга қадар журналистлар уйига бошчилик қилиб келаётганини, қалам аҳли устидан давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султон тўккан мағзава десак тўғрироқ бўлади.
Жалол Камолиддин