13 May 2013
08:40 -
Ўқувчимиздан келган ҳақоратомуз мактубга жентельменча жавоб
ATHAUR RAHMAN: Islomni isloh qilish haqidagi Harakat Net dagi bazi maqolalarga fikr: Birinchidan. agar Siz Ollohga ishonsangiz u holda Ollohning dinini isloh qilish degan ahmoqhona fikr kallangizga kelmasligi kerak. Demak Siz Ollohga ishinmaydigan odamsiz. Bu holda Islomni Ollohga ishonadiganlarga qo'yib bering va ularning ishlariga aralashmang.
"Ҳаракат": Ҳурматли ATHAUR RAHMAN! Бизнинг саҳифамиза эътибор кўрсатганингиз учун миннатдормиз. Бизнинг "Ислом дини ислоҳатларга муҳтождир" деган фикримзга бунчали зарда билан муносабат кўрсатаётган одам фақатгина Сиз эмассиз. Аввалари ҳам бу каби мактублар олганмиз ва жавоб берганимз. Демак, ҳозир ўша жавобимизни қайтаармиз, холос.
"Ҳаракат" сайтига (harakat.net) кирсангиз, унинг "Актуал Мавзу" бўлимида Исломда қилиниши керак бўлган ислоҳотлар хусусида бир қатор мақоллар бор. Шундай бўлса ҳам, ҳозироқ Сизнинг фикрларингизга ўта қисқа жавоб бериб ўтамиз.
Ўйлаймизки, Сиз Ислом дини деганда фақат Қуръонни тушунасиз ва бизнинг гапларимизни Қуръонни ислоҳот қилиш маъносида англадингиз. Ноҳақсиз. Ислом дини = Қуръон эмас.
Ўзбекча, русча ва инглизча энциклопедияларда диннинг, яъни ҳар қандай диннинг шундай таърифи берилган: Илоҳий кучга, Худога ишонишга асосланган дунёқараш, тасаввур, урф-одат ва маросимлар мажмуаси.
Қўполроқ қилиб айтсак, дин Қуръонни фундамент қилиб олиб, одамлар тарафидан қурилган бино. Бу бинони, яъни ўзимиз қурган бинони, унинг таркибий қисмлари бўлган дунёқараш, тасаввур, урф-одат ва маросимлар мажмуасини ўзимиз ўзгартиришга ҳаққимиз бор.
Биз ўзимизни мусулмон деб эълон қилиб, Оллоҳни тан олдикми, Ислом дини бизники ҳамдир жаноб ATHAUR RAHMAN, фақат Сизники эмас. Ислом дунёсини Сиз кабилар бош берк кўчага олиб кирдингиз, Ислом дунёси қолоқликка маҳкум бўлди. Бизнинг мақсадимиз, Ислом динини ислоҳ қилиб, Ислом дунёсини яна юқори чўққиларга олиб чиқишдир.