15 July 2008
03:00 -
23:00 - Халқаро ташкилотларнинг ёрдами қандай тақсимланади ўзи?

Маълумки, Ўзбекистонда ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар пайдо бўлиши билан, «халқаро гарант» деган тушунча ҳам кириб келди. Бу ташкилотлар тузилмасдан туриб, ҳеч ким чет эл ташкилотларидан пул олиш ва уни ўзлаштириш йўлларини ҳам билмас эди.
Эндиликда эса бир-иккита шов-шувга сабаб буладиган мақола чоп этиш ёки қандайдир усуллар билан бир оз танилибоқ, ўзларини грант олишга урадиган ҳамда уни иложи борича ими-жимида, «силлиқ» хазм қилиб ташлайдиган олғирларимиз ҳам кўпайиб бораябди.
Ҳа, айтишингиз мумкин: “эплабди олибди-да сенга нима деб”. Аммо бу грант олувчиларнинг аксарияти мухолифатчилиги ёки эътиқоди учун қамалиб жабр-зулм тортаётганларнинг, аниқроғи халқимизнинг номини сотиб иш кўрадилар, бу маслада ошкораликдан нафрат қиладилар, чунки олинган ёрдамнинг асосий қисмини ўзлари еб ташлайдилар.
Охир-оқибат, ҳақиқий азият чекиб қамоқда қолаётган ёки халқ учун чин виждондан курашиб, ҳозирда бир бурда нонга зор бўлиб қолган биродарларимизга сариқ чақа ҳам етиб бормайди.
Ажабланарли ери шундаки, бирон ёрдамга мухтож инсон учун уларга мурожаат қиладиган бўлсанг ё телефонлари жавоб бермайди ёки ёзган хатинг “етиб бормай қолади”.
Ҳаттоки “планеталараро” ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларимиз туриб, уч йилдан буён ҳақиқий азоб чекиб турмада ўтирган бирликчи Дилмурод Муҳиддиновга бирор тийин ҳам ёрдам кўрсатилмабди. Оз-моз ёрдам борган бўлса, бу ёрдам фақат Абдираҳим ака ва Васила опадангина борган халос.
Ўтган йили Исмоил Дадажонов ва Надежда Атаевалар мендан Дилмуродга иқтисодий ёрдам бўлади деб, у ҳақидаги маълумотларни олган эдилар ва мен Дилмуроднинг онаси билан гаплашганимда бу ҳақда суюнчилаб ҳам қўйган эдим. Тўғрисини айтишим керак, Н.Атаева мендан Дилмуродни ота-онасидан ёрдам сўралган ариза сўради, афсуски бу ариза жуда кеч етиб келди.
Аммо, мен бир нарсага ҳайрон қоламан, қамоқда ётганини ҳамма билиб турган инсонни ота-онасидан, чет элда яшаётган ташкилот раҳбари номига ариза талаб қилиш масхарабозлик эмасмикин?
Наҳотки, қариб мункиллаб турган кампирнинг аризаси шунчалик зарур бўлса!?
Бу мақолани ёзишимга сабаб бўлган нарса - Дилмуроднинг онасини хозирги аҳволи ҳақида хабар, аниқроғи унинг фарёди менга қам етиб келди. Ўғли камокда ётгани етмагандай, уни кўриб келишга маблағ топа олмаган она фарёд чекиб, Дилмуроднинг дўстларига ҳам қаттиқ гаплар гапирган.
Албатта бирликчилар ўз сафдошларини ташлаб кетган эмас, Дилмуродни ҳам ташлаб қўймайдилар, агарда бироз эътиборсизлик бўлган бўлса, вазиятни тузатадилар. Тўғрироғи, тузатиб ҳам бўлдилар. Дилмуроднинг оиласига ёрдам жўнатилди.
Менинг бу сатрларни ёзишдан мақсадим – охирги гапни айтиш эмас, мақсад бошқа. Халқаро мақомларга эга бўлиб олган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларидан илтимос килардим, агар грант-прант оладиган бўлсаларинг, Дилмурод ва унга ўхшаб азият чекиб ётганларни номини сотманг!
Акбарали Ориф,
“Бирлик” Партияси Андижон вилоят ташкилотининг раиси