09 May 2013
08:53 - "Ҳаракат"ни ёқтирувчиларнинг сони мингдан ошди

"Ҳаракат" Хабар Агентлиги Ўзбекнинг тарихидаги биринчи замонавий талабларга жавоб берадиган оммавий ахборот воситасидир. Ўзбек халқини ибтидоий даражада ушлаб туриб, уни талаш билан шуғулланаётган ҳукумат "Ҳаракат"нинг Инетретдаги сайтини Ўзбекистонда оддий ўқувчилар учун кўринмайдиган қилиб қўйган. "Ҳаракат"нинг Файсбукда саҳифаси очилгандан кейин, оддий ўзбекистонликлар, биринчи навбатда, ёшлар умрларида биринчи марта ҳақиқий хабарлар ўқиш имкониятига эга бўлдилар. Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкиб бораётгани, иқтисоднинг қуввати бўйича қозоқлардан 8 баравар орқада эканлигимиз, ўртача ойликлар ўртасида ҳам шунча фарқ борлиги, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олиши каби фактларни ўрганган ўзбеклар шокка тушдилар. Аввалари Тошкентда икки одам кўришса, Ислом Каримни сўкиш билан овора бўларди, энди "Ҳаракат"нинг хабарларини муҳокама қилишмоқда.

Ўзбекистон Интернетга кириш имконияти борларнинг даражаси бўйича Марказий Осиёда Туркманистондан бошқа ҳаммадан орқада туради. Шу сабабли "Ҳаракат"нинг Файсбукдаги саҳифасига кирувчиларнинг сони жуда катта эмас - ҳафтасига тахминан 30-40 минг атрофида. Мақсадимиз бу рақамларни ўн минглардан юз мингларга кўтариш.

Саҳифани ёқтирувчилар сони ҳам ўқувчиларнинг фикрини ўрганиш нуқтаи назаридан жуда муҳим. Шу кунларда уларнинг сони биринчи марта 1 мингдан ошди. Аслида, сайтимизни ёқтирувчиларнинг сони бундан анча катта, лекин, кўпчлик ўқувчилар саҳифани шу шаклда баҳолаш мумкинлигидан хабарлари йўқ.

Яна муҳим бўлган бошқа фактлар ҳам бор. Масалан, Россиянинг ҳукумат сайтлари "Ҳаракат"дан материал олиб, манба сифатида бизни кўрсатмоқдалар. Яқинда ББС агентлиги биздан хабарлар олиш учун ижозат сўраб мурожaат қилди. Биз мамнуният билан розилигимизни билдирдик.

Бизга бундай қизиқиш ортаётгани ғоят табиий. Чунки, фақат "Ҳаракат" Агентлиги Ўзбекистонга доир глобал мавзуларни ёритмоқда, мамлакатимизнинг келажагига доир ишонарли таҳлил ва башоратлар бермоқда.