09 May 2013
08:11 - Икки ўқувчимизнинг фикрига "Ҳаракат"дан икки жавоб

Ўзини Зафар деб танитган ўқувчимиз бизга шундай мактуб юборибди:

Милиса бола билан суҳбатингизни сайтга қўйиб яхши қибсилар. Шунака суҳбатларни кўпайтиринг. У бола ЎзТВ кўриб ҳаволаниб юрганлардан экан. Аниқ ҳисоб китоб билан энасини кўрсатибсиз.

"Ҳаракат": Ҳурматли Зафар, бизни қўллаб-қувватлаганингиздан мамнунмиз. Сиз Тошкент Олий Милиция Мактабини битириб, ҳозир Бухорода ишлаётганини иддао қилган Акмал Эргашев исмли ўқувчимиз билан бўлган баҳсни назарда тутаётганингизни ҳам тушундик. Тўғри айтасиз, бундай қорамолларнинг энасини кўрсатиб қўйиш лозим. Биз ишонамизки, Ўзбек халқи мамлакатнинг иқтисодий аҳволига доир рақамлар ўзидан бекитиб келинаётгани, ўзбеклар дунёнинг энг қашшоқ халқлари қаторига тушиб бораётганини ўргангандан кейин, ҳозирги ҳукумат бир кун ҳам яшолмайди. Демак, улар ўз умрларини узайтириш учун халқни бундан ҳам гўлроқ ҳолга туширишга ҳаракат қилишлари мумкин. Аммо, бадали ўзларига оғир бўлади. Шу сабабли, ҳукумат ўз ихтиёри билан қанча тез истеъфога кетса, ўзи учун ҳам халқ учун ҳам яхши бўларди.

Ўзини Halik Malikov деб танитган ўқувчимиз эса бизга шундай ёзади:

Sahifangizdagi Uzbekiston haqida yoritilib borilvotgan kupchilik fikrlarga qushilaman. Uzbek halqi haqiqattan ham qoramol va podaga uхshab qolgan. Lekin, manimcha odamlaga tugridan tugri bu haqida uziga gapirish bilan dushman orttirishdan boshqa hech narsaga erishib bulmidi. Kup odam Uzbekiston qaysi ahvoldaligini haligacha tushunmagan.

"Ҳаракат": Ҳурматли Halik Malikov, ростдан ҳам чуқур фикрли бўлган сўзларингиз учун раҳмат. Биз ўзимизга душман орттираётганимизни биламиз. Агар ўзбеклар ҳақоратга муносабат кўрсатоладиган даражага чиқиб, бизга душман бўлсалар ва душманга қарши бирлашиш каби ҳаракатлар бошласалар, биз ўзимизни дунёнинг энг бахтли инсонлари деб ҳисоблаймиз, асл мақсадимиз шу. Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, биз душманларга қарши бирлашиш ҳаракатини бошланг, ана ўшандагина дўст билан душманнинг фарқига боришни ўрганасиз, деб ҳайқирмоқдамиз-ку.

Ҳолиқжон, кўриб турибсизки, биз онгли равишда, унинг натижаларини олдиндан билган ҳолда шок терапияси усули билан ўзбекларни уйғотмоқдамиз. Халқ бироз уйғонсин, тезда дўстимизга айлантириб олиш усулларини ҳам ўйлаб қўйганмиз. Миллат уйғонишга бошласа, бу қийин иш эмас.