08 May 2013
14:09 -
Ўзбекистон банк сектори: ривожланиш йўлидаги тўсиқлар (1-қисм)
Лирик чекиниш: Ҳорижий мамлакатлардаги танишларим мендан Ўзбекистонда қандай xалқаро банклар борлигини сўрашади. HSBC, Citibank, UBS, JP Morgan Chase ёки дунёнинг етакчи банкларидан қайси бири Ўзбекистонда фаолият олиб боришини ҳақида қизиқишади. Менинг жавобим эса қуйидагича бўлади: Ўзбекистоннинг маҳаллий банкларининг ўзи xалқаро банкларнинг ўрнини боса олади ва бизда уларга эҳтиёж йўқ. Жуда ҳам кўр-кўрона билимсизлик, аммо ватанпарварлик руҳидаги жавоб. Мен бу жавобим xато эканлигини ва бизда у банкларга жуда катта талаб борлигини биламан. Аммо бизда бундай банкларнинг ҳеч бири йўқ. уларнинг ўрнига NBU, Turonbank ёки Aloqabank деган “чала” банклар бор десам менинг устимдан кулишлари аниқ. Чунки Қозоғистонда ҳам дунёнинг етакчи банкларидан бири бўлмиш HSBCнинг бўлими фаолият юритади.
Дунёда глобаллашув ва xалқаро интеграция жараёнлари тўxтатиб бўлмайдиган суръатда давом этаётган пайтда иқтисод ва ҳар қандай соҳанинг тармоқлари ҳар бир мамлакатга кириб бораётганлиги кўз юмиб бўлмайдиган факт. Маданиятлар, цивилизациялар ва ҳаттоки асрий қадриятлар бир-бири билан қоришиб, янгича кўринишдаги ва мазмундаги жамиятлар пайдо бўлмоқда.
Ўзбекистон ҳам ушбу жараёнлар четда қолмаётгани аниқ. Лекин ҳар қандай ҳодисанинг ижобий ва салбий оқибатлари муқаррар бўлганидек, биз ушбу глобаллашувнинг қандай жиҳатларини қабул қилаяпмиз ёки қандайларидан воз кечмоқдамиз, шу омил ҳам кейинги ривожланиш йўналишимизни аниқлаб беради.
Ўзбекистон банк сектори ҳақида гап кетганда ҳозир ҳамма бир эснаб қўяди. Ҳаддан ташқари даражадаги протекционизм, Марказий Банкнинг баҳайбат сояси, ҳукуматнинг ўткир вертикали ва миллий валютанинг беқарорлиги натижаси ўлароқ маҳаллий банкларга нисбатан пайдо бўлган ишончсизлик мамлалатимиз банк соҳасига ҳос бўлган жиҳатлардир.
Ислом Каримов томонидан илгари сурилаётган бир қанча ноёб ва ташқи кўринишидан “жимжимадор” таклифлар ва дастурлар икки ўн йилликдан бери ўз натижасини бермади. Чунки уларнинг аксарияти амалга оширилмади. Уларнинг охиргиларидан бири, яъни банк секторининг фаолиятини либераллаштиришга оид дастур ҳам ўлда-жўлда у ер бу ерда муҳокама қилиндида, кейин қолган дастурлар каби кафанга ўраб, кўмиб қўйилди. Лекин айнан шу дастурларнинг ўзида ҳам шундай камчиликлар борки, агар улар ҳисобга олинмаса, бундай ташаббусларнинг кўтарилиши сариқ чақалик аҳамиятга эга эмас.
Улардан бири бу ўта юқори даражадаги протекционизмдир. Бу нимани билдиради? Жорийдаги ҳукумат мавжуд банкларнинг бозорда эркин рақобатга киришишига йўл қўймайди. Вазирлар маҳкамасининг банк фаолиятининг ҳар бир қиррасини тартибга солувчи бир уюм қарорлари СССР ҳуқуқ тизимининг энг асосий мазмунининг айнан нусxасидир: қонунда руҳсат берилган барча нарса мумкин. Яъни ҳар қандай янгилик ёки янги йўналиш қачонки қонунда ўз аксини топсагина амалиётга тадбиқ этилади. Негадир банк секторида ушбу кераксиз тамойил ҳали ҳам ишлаб келмоқда. Демократия, либерализм ва капитализмнинг асосларидан бири бўлган “қонунда чекланган ишлардан ташқари ҳамма нарса мумкин” тамойили негадир ҳали ҳам мамлакатимиз қонунчилигига тадбиқ этилмаяпти.
Нега ушбу тамойил ҳақида сўз очиб қолдик? Гап шундаки, Абдураҳим Пўлатнинг таъбири билан айтганда давлат иқтисодиётининг мотори бўлмиш банклар ва молия тизими ҳозирги узлуксиз ривожланиш замонида энг кўп динамик ислоҳотларга учрайдиган соҳа ҳисобланади. Банклар ўз фаолиятини такомиллаштириб боргани сари молия ва иқтисодиётда янги ва янги соҳалар ва нормалар очила бошлайди.
Юридик шаxслар ва жисмоний шаxсларга xизмат кўрсатишнинг янги ва янги услублари ҳамда йўналишлари юзага келаверади. Масалан, АҚШнинг энг йирик банки бўлмиш "Goldman Sachs"нинг асосий йўналиши йирик-йирик компанияларни бирлаштириш ёки бошқа кўринишда шаклантириш (merging and acquisitions) ва инвеститцион банк фаолияти ҳисобланади. Бу соҳалардан деярли ҳар ҳафта янги йўналишлар очилади. Агар ушбу йўналишлар банкнинг энг муҳим иш принципларига зид бўлмаса, банк уларни ўзлаштираверади. Бу ерда қонунчилик даражасида норма сифатида мустаҳкамлаб қўйишни кутишга зарурат ҳам йўқ ва вақт ҳам йўқ.
Р:С. Гапнинг бошида Қозоғистондаги xалқаро банклар ҳақида сўз очган эдик. Қуйида Қозоғистонда фаолият юритаётган xалқаро ва дунёнинг етакчи банклар берилган: Citibank, HSBC, RBS, UniCredit,Home Credit Bank, ICBC, Bank of China, JP Morgan Chase, American Express, Deutsche Bank, Commerzbank, Societe Generale va Calyon. Ушбу банкларнинг сони Ўзбекистондаги банклар сонига деярли тенг. Энди қозоқларнинг ўзларини маҳаллий банкларини ҳам қўшинг бу ерга. Шунда Қозоғистон иқтисоди ҳорижий банклар учун нақадар жаннатга айлангани ва нега қозоқлар бизга келиб эмас, аксинча, аҳмоқлар
ишонганидай “ташқи қарзи бўйнигача ботган” Қозоғистонга, бу мақоламни ўқиётганларнинг ака-ука, оға-иниси ёки энг камида биронта таниши, меҳнат қилгани кетаётганлигининг сабабини билиб олишинигиз мумкин.
Миллат омон бўлсин.
Турон Буюк