08 May 2013
09:17 -
Қизиқ хабар: Тошкентда НАТОнинг ваколатхонаси очилади

ЕИнинг Ўзбекистондаги элчилиги маълумотига кўра, ваколатхона раҳбарлигига НАТОга аъзо мамлакатлардан бирининг фуқароси саралаб олинади. Унинг ёрдамчиси вазифасига (котиб) эса Ўзбекистон фуқароларидан бирининг номзоди тавсия этилади.
Эрталаб қайси оёғи билан туришига қараб фикрини ўзгартираверадиган Ислом Карим НАТО билан ҳамкорликни қачонгача давом эттириши номаълум. Аммо, маълумки, "Бирлик" Партияси ҳамма масалаларда Ғарб билан алоқаларни мустаҳкамлаш таарфдори. Партия раиси Абдураҳим Пўлат эса, вақти келиб Ўзбекистон НАТОнинг Осиёдаги биринчи аъзо бўлиши кераклигини урғулаганди.