08 May 2013
04:07 -
“Нажот”: меҳнат муҳожирларининг тобутлари келмоқда
Хоразмдаги «Нажот» инсон ҳуқуқлари ташкилоти тарқатган хабарга кўра, вилоятдан дастлабки уч ойида 5 мингга яқин одам тирикчилик илинжида Россия Федерацияси, Қозоғистон, Украина давлатларига ишга отланишган. Уларнинг 14 нафари темир тобутларда ўз юртига қайтди. Хусусан, Янгибозор тумани Маданият фермерлар уюшмаси ҳудудида яшаган, 56 яшар Қадамбой Ўтамовнинг тобути шу йилнинг 25 апрелда Хоразмга келтирилган. Унинг Россия Федерациясидаги ўлими сабаблари аниқланмаган.
Янгибозорлик 32 яшар Анвар Қўчқоров эса Россия Федерациясида ёнғин оқибатида куйиб ўлган. Бу ҳолатнинг аниқ сабаблари тўлиқ текширилмаган. Ушбу фожеа қурбонининг оиласидагилар фожеанинг сабабларини мутлақо билишмайди. Унинг 3 нафар фарзанди етим қолган. Янгибозор тумани Ҳамза фермерлар уюшмаси ҳудудида яшаган 40 яшар Шоназарнинг ҳам 2 нафар фарзанди етим қолган. Шу йилнинг 29 апрель куни Россиядан Хонқа туманида яшаган 26 ёшли Гулсанам исмли келинчакнинг тобути келтирилган. Унинг ўлим сабаблари ҳам аниқ эмас.