07 May 2013
23:21 -
Ўзбекистонда яна бир масхарабозлик телеканали ишга тушди

Хуллас, шу Uzreport агентлиги "Uzreport TV" номли рақамли форматда ишлайдиган телеканал очибди. У мустақил ва нодавлат телеканали эмиш. Ўзбекистонда мустақил телеканал бўлиши мумкинлигига ишонадиган аҳмоқ йўқ, аммо Ўзбекистон ичидаги ҳамма нарса Ўзбекистон давлатиникидир. Ўзбекистонда ҳеч нарса нодавлат бўлолмайди. Аслида, гап ноҳукумат телеканали ҳақида бўлиши мумкин. "Uzreport TV" расман ноҳукумат канал бўлса ҳам, амалда у ҳукуматдан мустақил бўлолмаслигини ҳам ҳамма тушунади.
"Ҳаракат" агентлигининг Ўзбекистонда бўлаётган ҳар қандай янгиликка скептик қараш нияти йўқ. Аммо, жиддийлик билан масхарабозликнинг фарқига бориш бизнинг вазифамиздир. Демак, Ўзбекистонда навбатдаги масхарабоз телеканал очилгани ҳақида гапиришга мажбурмиз.
uzreport.uz сайти уч тилда - рус, инглиз ва ўзбек тиллларида - фаолият олиб бориши иддао қилинса ҳам, аслида унинг асосий тили рус тили эди. Масалан, унинг ўзбекча саҳифасида Uzreport TV телеканали очилгани ҳақидаги хабар ҳалигачи берилмади. Телеканал ҳам асосан рус тилида, балки, фақат рус тилида иш олиб борса керак.