07 May 2013
17:16 -
РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДА ИШЛАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОНЛИК МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИГА “НАЖОТ” МУРОЖААТИ!
Азиз Ватандошлар! Қадрли элдошлар! Мана 2013 йилнинг 9 майи ҳам етиб келди. Бу кун илгари Ғалаба куни деб аталарди. Эндиликда эса мамлакатимизда “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланади. Ном ўзгаргани билан масаланинг моҳияти асло ўзгаргани йўқ. Шу кун яқинлашиши билан дарров II-жаҳон уруши, шу жамладан, Улуғ ватан уруши қатнашчилари эсимизга тушади.
Бу урушда қанча-қанча ота-боболаримиз жангларда жасорат кўрсатиб, бирлари ҳалок бўлганлар, бирлари ярадор бўлиб, бирлари соғ-омон қайтиб келганлар. Биз яшаб турган тинч ва осуда замон уларнинг фашист босқинчиларига қарши курашларда жон олиб, жон берганлари мевасидир. Қанча-қанча Ўзбекистон, шу жумладан, Хоразм фарзандларининг жасадлари Россия тупроғида қолиб кетган.
II-жаҳон урушида Хоразм вилоятидан 40 минг нафардан зиёд фуқаро иштирок этган. Шундан 17 минг нафари жанг-жадалларда ҳалок бўлган, шунинг 36 нафари аёллардир. Уларнинг кўпчилиги ким билсин Россиянинг қайси ҳудудларида мангу ором олиб ётибди.
Сиз ҳозир Россиянинг турли ҳудудларида оилангиз учун меҳнат қилиб юрибсиз. 9 май куни бироз тин олиб, уруш қурбонларини хотирланг. Агар якка ҳолда аниқ исмлари ёзилган бўлса, уларнинг қабрларини ёки бўлмаса ишлаётган жойингиздаги биродарлик қабристонларини зиёрат қилиб, пойларига гулчамбарлар қўйинг.
Улар шунга лойиқ, улар шунга яраша хизмат кўрсатишган. Мурожаатимизни эътиборсиз қолдирмайсиз, деган умиддамиз.
“Нажот”, мазкур мурожаатни фуқоролар бир бирларига SMS орқали тарқатишини ва кўпчилик севиб тинглайдиган “Озодлик” радиоси ва Америка овози радиосида ўқиб беришини илтимос қилади.
Хайитбой ЯҚУБОВ
Хоразм вилояти “Нажот” инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ташкилоти раиси