06 May 2013
07:31 -
9 ёшлик вундеркинд Виталий Нечаев университетнинг учинчи курс студентларига дарс бермоқда

У ҳозир 4-чи синфда ўқийди. Аммо, кичкиналигидан тархига қизиққан. Тезда бутун дунё тарихи билан танишибди. Ҳамма тарихий фактларни ёддан билади. Бу йилдан у Черкасск Университетинг 3-чи курс студентларига тарихдан лекция ҳам ўқимоқда. Бошқа фанлар ҳам Виталийни жуда қизиқтиради. Тенгдошлари эртак ўқиш билан овора экан, у астрономия ва география китобларни ўқиб туширди. Тенги йўқ қобилияти туфайли 7 ёшлигидаёқ "Миллат ғурури" миллий мукофотини олган.
Мўъжиза бола ҳозир тарихдан китоб ёзмоқда. "Бу Украина тарихи бўйича универсал дарслик бўлади, - дейди у. - Мен тарихимиз бўйича жуда кўп китоб ўқидим ва тушундики, улар етарсиз. Маълум даврлар ҳақида кўп ёзилган, маълум бирлари яхши ёритилмаган. Мен китобнинг планини тузиб олдим, ҳар куни бир қисмини битирмоқдаман."
Виталий мактабни экстерн битириб, олий ўқув юртида ўқимоқчи. Табиий, унга ҳамма ўқув юртларининг эшиги очиқ бўлади.