Бу корхона 2000 йиллар бошларида жуда гуркираган ва корхона акциядорларининг пичоги мой устида эди. Хар бир номинал қиймати 100 сўмлик акцияга тахминан 2000 сўм дивиденд тўланар эди. Акцияга қилинган сармоянинг ҳар йили 20 баравар даромад келтириши - акциядорлардан бу акцияларни осонликча сотиб ололмайсиз дегани. Сабаби, соғин сигирни ким ҳам сотар эди, агар фавқулодда зарурат бўлмаса. Сотганда ҳам яқин бир неча йиллар ичида тўланиши мумкин бўлган дивидендлар ҳисобга олиниб, номинал қийматининг бир неча ўн бараварига сотилиши мумкин.
2002 йиллар ўрталарида акциядорлар орасида гап тарқалди. "Кувасойцемент" кўшимча акциялар эмиссия қилибди. Кимдир ҳаммасини сотиб олибди. Қандайдир ўйин бошланганга ўхшайди".
Очик Акциядорлик Жамияти (ОАЖ) турдаги корхоналар қўшимча акциялар эмиссия килиб сотувга кўйиши мумкин. Аммо, қўшимча акциялар мавжуд акционерларнинг рухсати билан эмиссия қилиниши ва аввало мавжуд акционерларга ўз улушларини сақлаб коладиган миқдорда акциялар таклиф қилиниши керак. Бошқача айтганда, корхонанинг умумий акциялари миқдори 100 дона бўлсаю, сиз улардан 10 тасига эгалик қилсангиз, сизнинг улушунгиз 10% дегани ва агар корхона қўшимча 200 та акциялар эмиссия қилса, сизга 20 акция таклиф килиниши керак. Сиз 30 та акциянгиз билан умумий 300 та ичидан 10% улишингизни сақлаб қоласиз.
"Қувасойцемент" акциядорлари паникада, нималар бўлаётганига тушунишмасди. "Давлат мулки қўмитаси" (Госкомимушество) га қўнғироқ қилиниб бу нарсага йўл қўйиб бўлмаслиги ва олди олиниши кераклиги айтилди. Бундай ишларнинг олдини олувчи ва назорат қилувчи ташкилот, бу ишининг ижрочиси бўлиб чикди. Аммо бу "сирли акциядор" ким эканлигига аниқлик киритилмади.
Тасаввур қилинг сиздаги "Кувасойцемент"нинг акциялари қиймати $5000 ни ташкил этади. Корхона бир маромда ишлаб турса, бу улуш сизга ҳар йили 20 баравар, яъни $100 000 дивиденд тўлайди дегани. Россияга бориб мардикорлик ҳам қилмайсиз, Кореяда заводда ҳам ишламайсиз, Дубайга бориб бошқа иш қилишга ҳам мажбур эмассиз. Мана фонд бозорининг жозибаларидан бири.
Қуйидаги линкларда бу "сирли акциядор"нинг юзидаги парда тортилган:
http://www.ozodlik.org/content/article/1301228.html
http://www.ozodlik.org/content/article/24641469.html
Тоҳир