04 May 2013
07:16 - Танишинг: Яна бир ўзбек қорамоли - Shahzod Mamurov
22 апрель куни хатқутимизга ўзини Shahzod Mamurov деб танитган ва ҳатто расмини ҳам илова қилган йигитчадан бир мактуб келди. Кўринишидан, бу йигитга ўша куни Рим сенатори Марк Катон номидан айтилган "Ўзбекистондаги келажаги йўқ бўлган сиёсий-иқтисодий тузум тезроқ яксон қилиниши шарт" сўзларимиз ёқмаган ва алам олиш мақсадида "Сен ўзинг кимсан каламуш. Мен ўзимга Ўз Бекман"  деб хат жўнатган. Шундан сўнг у билан орамизда шундай мулоқат бўлди:

"Ҳаракат": Расмингдан ёш мишиқи эканлигинг кўриниб турибди, аммо шунчалик ақлсизмисан? Мен ифлосдирман, каламишдирман, нима фарқи бор? Сен шунга хурсандмисан? Гап сен келажакда қозоқларга дворник бўлишинг ҳақида кетмоқда. Бу шунчаки иғво эмас. Мана фактлар. Ўзбекистон иқтисодининг кучи бўйича 2005 йили қозоқлардан 5,5 баравар орқада эди. Ҳозир 8 баравар орқада. Шундай кетаверса, 15-20 йил ичида орқада қолишимиз 20-30 бараварга чиқади. Ана ўшанда, мен каламиш истасам-истамасам, сен қорамол қозоқларга бориб дворниклик қилишга мажбур бўласин. Қандай гўзал - Ўзига Бек дворник бўлишинг. Шу гапларим эсингда турсин, мабода биз бу режимни ағдаролмасак, келажагинг дворникликдир.

Shahzod Mamurov: E sure. Birinchidan O'zbekiston iqtisodiyoti Qozoqlarnikiga qaraganda ancha baland. O'rto Osiyo bo'yicha iqtisodi eng balandi bu Bizning mamlakatimiz. Sizam O'zbekmisiz?

"Ҳаракат": Шаҳзод, ўзбек номига иснод келтирма, нималар деяпсан? Аввалги хатимизда ёздикку, иқтисодимиз бўйича қозоқлардан 8 баравар (!!!!) орқадамиз. Бу Жаҳон Банкининг маълумотлари. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан 2-3 баравар кам ойлик олишади. Буларнинг биз ўзбек ёки ўзбек эмаслигимзга нима алоқаси бор?

Shahzod Mamurov: Zato shu ham yetadi biz uchun. Bo'ldi jig'imga teymang bo'masa yomon so'zlarni ishlataman.

Мана Ислом Карим режими тарбиялаб етиштирган ўзбек қорамоли. Аввалига осмондан келди, биз Қозоғистондон иқтисодда анча баландлигимизни гапирди, кейин "бизга шу ҳам етади" дейиш даражасига тушди.

Қайтадан миллат бўлиш учун бундай қорамолларни тарбия қилиш осон бўлмайди. Ишимиз оғир. Тарбиядан бошқа йўллар ҳам қидириш керак.