03 May 2013
15:29 - Судьяларнинг “Ахлоқ Кодекси” чоп қилинди
Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида фаолият олиб бораётган судьяларнинг касб этикасига доир кўрсатмалар акс этган меъёрий ҳужжат қабул қилинди. Ўзига хос ахлоқ Кодекси бўлган мазкур рисола 3000 нусхада чоп қилиниб, мамлакатдаги барча судьялар, уларнинг котибларига тарқатилган. Китобчада судьянинг одоб-ахлоқи, ўзини тутишидан тортиб, кийинишига қадар бўлган барча қоидалар бирма-бир санаб ўтилган.

Мазкур қоидалар жамланмасида, дейди мухбиримиз, судьяларимизнинг кундалик юмуши билан, яъни пора олиш билан боғлиқ пунктлар мавжуд эмас. Афтидан, бу жараённи судьяларииз тўла ўзлаштириб олгани сабабли, уни эслатиб ўтириш ҳам керакмас деган фикр бор бўлса керак.