27 April 2013
13:51 -
Аҳолиси 75 ёки 80 млн бўлган Туркияни ким бошқармоқда, Эрдўғонми ёки Ожалан? Ўзбекларга нима?
Туркия Статистика Бошқармаси мамлакат аҳолисининг сони 75 млн 627 минг 384 эканлигини ўтган йили декабрь ойида билдирган эди, бугун Туркия матбуотининг ёзишича, АҚШнинг Марказий Истиҳборат Агентлиги (CIA) ўз прогнозларига асосланиб, Туркия аҳолиси 80 миллион 694 минг 485 деб эълон қилибди. Мутбуот бундай фарқ қаердан чиқди деган саволни қўймоқда.
Балки, бу жуда муҳим эмасдир. Аммо, Туркияда ўта муҳим жараёнлар бўлмjқдаки, ўзбеклар ҳfм буни билиши керак. Маълумки, бу мамлакатда ўтган асрнинг 80-чи йилларидан бери курдлар мустақиллик учун тўғридан-тўғри террористик уруш олиб бормоқда. Курд жангариларининг асосий базалари Ироқ ва Сурия тоғларида жойлашган. Ҳеч шубҳасиз, араблар бу минтақада асрлардан бери гегемон бўлган туркларга қарши курдларни қўллаб-қувватлаганлар. Ғарб курдларнинг ҳаракатига раҳбарлик қилаётган коммунистик руҳдаги Курдистон Ишчи Партиясини террористик деб тан олган бўлса ҳам, аслида уларнинг фаолиятини ярм очиқ, ярим яширин қўллаб-қувватлаган. Руслар ҳам Совет замонида уларни тўла қўллаб-қувватлашар эди. Ҳозир руслар бу масалада бироз чекинганларини айтиш мумкин.
Ироқда Саддам Ҳусайин режими йиқитилгандан кейин мамлакатнинг шимолида, Туркия билан чегарадош ҳудудларда курдларнинг расман автоном, феълан мустақил давлати яратилди. У ерлик курдлар ҳам тўла туркиялик курд террористлари тарафида. Сони тахминан 15-20 миллион деб ҳисобланадиган туркиялик курдлар ҳам террористларини қўллаб-қувватлаётгани сабабли, террористларга қарши курашиш қийин. Улар кечаси террорист, кундуз куни тинч аҳоли.
Курдистон Ишчи Партиясинининг раҳбари Ожалан аввал Сурия тоғларидан туриб ўз террористик армиясига раҳбарлик қилар эди. Аммо, ўтган асрнинг сўнги йилларида Туркиянинг босими остида у Сурияни тарк этиб, яширинча Россияга келиб олди. Бу нарса маълум бўлиб қолгач, у Италия орқали Африкага қочди. Гап-сўзларга қараганда Ғарбнинг истаги билан, Исроил разведкаси Ожаланни ўша ерда ушлаб, Туркияга топширди. Бир шарт билан топширди - уни ўлдирмаслик.
Туркия парламенти дарҳол ўлимни бекор қилувчи қонун қабул қилди ва Ожалан умр бўйи озодликдан маҳриб қилиниб, Мармара денгизидаги Имрали оралида махсус қурилган қамоқхонага ташланди. Аммо, энг қизиғи, у ўша ердан туриб, террор урушини бошқармоқда. Туркияда уни Террорбоши дейишади.
Сўнги йилларда ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (лидери - Бош вазир Ражаб Эрдўғон) Ожалан билан яширин музокаралар олиб бораётгани ва курдларга маълум даражада автономия эркинликлари бериш эвазига, террор урушини тўхтатиш учун ҳаракат қилаётгани ҳақида гап-сўзлар кўпайди. Турк миллатчилари Ражаб Эрдўғоннини ўз партияси фойдасига курдларнинг овозини олиш мақсадида ватанга хиёнат қилишгача айблай бошладилар.
Кейинчалик ҳукумат ҳамма нарсани очиқлади. Ожалан билан ростдан ҳам музокаралар олиб борилган, аммо мақсад - урушни тўхтатиш. Шундан кейин, расман фаолит олитб бораётган ва Туркия парламентида ҳам аъзолари бор бўлган курдларнинг Тинчлик ва Демократия Партиясининг вакилларига Ожалан билан расман кўришиш имкони берилди. Натижада, Ожалан ҳарбий фаолитяни тўхтатиш ва курд жангариларини Туркиядан Ироққа олиб чиқиш ҳақида буйруқ берди. Шу кунларда Туркия ахборот воситаларининг диққат марказида Эрдўғон эмас, Ожалан турибди. У ҳам ўз мавқесини тушунгани учун бўлса керакки, музокараларда фақат ўзининг айтгани бўлаётгани очиқча билдирмоқда.
Мухолифатдаги миллатчиларнинг Миллиётчи Ҳаракат Партияси ва сўлчиларнинг Отатурк раҳбарлигида тузилган Жумҳурият Халқ Партияси курдлар масаласида ҳам мухолифатчиликни давом эттирмоқдалар. Ҳукумат-мухолифат ўртасида совуқ уруш деса бўладиган жараёнлар кетмоқда. Аҳоли ичида ўз позициясини мустаҳкамлаш ниятида, Туркия ҳукумати асосан ўз тарфдорларидан иборат бўлган Ақлли Инсонлар Кенгаши номли ҳаракат тузиб, халқ ичида пропаганда ишлари бошлаб юборди. Аммо, кўпчлик вилоятларида миллатчилар унга қарши чиқмоқдалар, турли намойишлар ўтказиб, унинг фаолиятини тўхтатишга ҳаракат қилмоқдалар. Бу саҳифадаги расм Истамбулдан бироз жанубий шарқдаги Кютахя вилоятида бугун олинган. Қўлида Туркия байроқлари бўлган кўп сонли миллатчилар "ақллилар" келаётган автомобилларнинг йўлини тўсишмоқда. Бундай воқеалар ҳатто фуқаролар урушига олиб келиши мумкин.
Бу жараёнлар ростдан ҳам мураккаб, уларни қисқа хабар доирасида тўла анлиз қилиб бўлмайди. Аммо, турмуш ўртоғи араб миллатига мансуб эканлиги иддао қилинаётган Ражаб Эрдўғоннинг шу пайтгача араблар курдларни қўллаб-қувватлаб келганини унутиб, арабпарастлик сиёсати олиб бораётгани, ҳозирги Туркия ҳукуматининг шунчаки расмиятчилик учун ёки турк миллатчиларининг босими остидагина Турк дунёси билан номигагина алоқалар қилаётгани ўйлантириб қўядиган нарсалар.
Ўзбекистонни иқтисодий қашшоқ ҳолга, сиёсий маънода яккамоховга айлантирган Ислом Каримнинг тахтдан кетиш кунлари яқинлашмоқда. Ўзбекистон минатқада ва жаҳонда ўзига яраша кучли ўрнини тиклаш йўлида Туркия, Ғарб ва Россия билан муносабатларни мувозанатли олиб бориши керак. Бунинг учун биз Туркиядаги вазиятни яхши билиб боришимиз, уни тўғри баҳолай олишимиз жуда ҳам муҳим.