27 April 2013
11:00 - Ислом фанатикларининг ҳам ақли кирмоқда: Гуантанамо маҳбуслари оммавий очлик эълон қилишибди
21 асрда ғоявий курашнинг йўли фақат уруш, террор ва ўзи-ўзини портлатиш эмаслиги ҳақида бизнинг мухбирларимиз йиллардан бери ёзишади. Сайтимизни Америкага қаши террор фаолияти олиб боришда шубҳаланаётган ислом фанатик-экстремистларининг қароргоҳи - Гуантанамо қамоқхонасида ҳам ўқишади, шекилли, у ерда ётганлар курашнинг замонавий усулларини ҳам ишлатишга бошлашибди.

Жаҳон ахборот воситалари Гуантанамода ётган 166 кишидан 80 таси ўзларини номаълум муддатга ва ёмон шароитда ушлаб туришганига қарши очлик эълон қилишгани ҳақида хабар тарқатганди. Ҳозир бу акцияга қўшилганларнинг сони 100 дан ортибди.

Фанатик-экстремистларнинг ақли киришга бошлагани жуда яхши. Аммо, улар "Ҳаракат" Агентлиги материалларини ўрганишни давом эттиришса, Ислом дини чаласавод уламоларимизнинг айби билан боши берк кўчаги кириб қолгани, айнан шу сабабли, Ислом мамлакатлари дунёнинг энг қолоқ жойларига айланиб қолганини тушунишарди. Бу аҳволдан чиқиш учун Ғарб ва Ғарб демократиясига қарши уришиш бефойда эканлигини, Ислом дунёвийлик принципини ва динимизнинг ягона фарзи Имон эканлигини қабул қилсагина, Ислом дунёси қайтдан оёққа туриши мумкинлигини тушуниб етишарди.

Ўшандагина мусулмонлар дунё билан биргаликда, демократик шароитда фаровон ҳаёт кечирадилар.