24 April 2013
19:40 -
Ислом Карим вилоятларга рақамли ТВ узатгичлар ўрнатишни амр этди, қашшоқликдан чиқишга ҳам амр берармикан?
Ҳозирда Президент қарорига мувофиқ, Жиззах, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 5 та рақамли телевизион узатгичларни ўрнатиш лойиҳаси тасдиқланди. Маъмурлар бу орқали қишлоқ жойларда рақамли телевидение хизматларини ривожлантиришмоқчи. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, қиймати 1,51 миллион АҚШ долларига тенг бўлган бу лойиҳани амалга ошириш мамлакатда рақамли телевидениедан фойдаланадиган аҳоли кўламини 42 фоиздан 45 фоизгача оширади.
Президентнинг ақли етмаса ҳам, унинг ақлли маслаҳатчилари йўқмикан? Ислом Каримга ўргатиш керак, агар у иқтисодчи сифатида иқтисодимизни риволантириш, халқнинг фаровонлиги ошириш билан шуғулланса, қашшоқликдан чиққан халқнинг ўзи пул тўлаб, рақамли телевидениени ривожлантиради.
Яхшиямки, дунё Ўзбекистон деган давлат борлигини ҳам, унинг президенти рақамли телевидениени ривожлантириш билан шуғулланаётгани ҳам, ялпи ички маҳсулот ҳажми билан қўшни қозоқлардан 8 баравар орқада ўтирганимизни ҳам, ўзбек профессорлари қўшни мамлакатларнинг кўча тозаловчиларидан кам маош олишини ҳам билмайди. Билишса эди, устимиздан роса кулишарди, бу иштонсизларга рақамли телевидение нимага керак деб.