24 April 2013
12:45 - Президент Ислом Карим қишлоқча сервисни кучайтирмоқчи, у чўкаётган иқтисодимизни ўйласа яхши бўларди
Кеча матбуотда эълон қилинган “2013 — 2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ва баланслашган ҳолда ривожлантиришни таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, қарор қишлоқ аҳолисининг замонавий юқори технологияли бозор хизматларидан фойдаланишга бўлган имкониятини кенгайтириш, шу аснода янги иш ўринлари ташкил қилиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида қабул қилингани иддао қилинади.

Қарорга кўра, мамлакатда хизмат кўрсатиш кўрсаткичлари (2016 йилгача) 2012 йилга нисбатан 1,8 марта оширилиши лозим. Бу борадаги кўрсаткичлар 2013 йилда 14,7 фоизни, 2014 йилда 15,1 фоизни, 2015 - 15,7, 2016 – 16,1 фоизни ташкил этиши керак.

Бундай нарсаларни соҳанинг мутахассислари Президентнинг қарорисиз ҳам бажараверишлади, дейди мухбиримиз. Ислом Карим чўкаётган иқтисодимизни қутқариш устида ўйлаши керак.