23 April 2013
19:12 - Оламшумил хабар: Ўзбекистонда ЯИМ биринчи кварталда 7,5% ортибди, қозоқларга етиб олишимиз учун 107 йил қолди
Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ сайтлари, хусусан, 12news.uz бугун тарқатган хабарга кўра, жорийдаги йилнинг биринчи кварталида Ялпи Ички Маҳсулот 7,5% ортибди. Табиий, масхарабозларнинг хабарида ЯИМнинг абсолют миқдори келтирилайди. Чунки, ўзбек қорамолларини бундай икир-чикир нарсалар қизиқтирмайди, деб ўйлашса керак.

"Ҳаракат" сайтининг ўқувчилари билишадику, ўтган йилнинг натижалари бўйича Ўзбекистонда ЯИМ $48 млрд атрофида бўлган. Солиштириш учун айтамиз, қозоқларда сал кам $200 млрд. Яъни, қозоқлардан 4 баравар орқадамиз. Бизда аҳолининг сони тахминан 2 баравар кўп, демак, киши бошига ЯИМ ҳажми бўйича қозоқлардан 8 баравар (!!!!), яъни 800 фоиз орқадамиз. Даҳшат!!!

Фараз қилайлик, бизда ЯИМ ҳар йили 7,5% ортиб бораверади, қозоқларда эса ҳеч ўсмайди. Бундай бўлиши мумкин эмас, аммо фараз қилайлик. Ҳамма нарса фараз қилганимиздек бўлса ҳам, қозоқларга етиб олишимиз учун 800/7,5 = 107 йил керак бўлади. Амалда қозоқларда ортиш етарлича катта бўлгании сабабли, ҳеч қачон қозоқларга етиб ололмаймиз. Сўнги йилларда улар билан орамиздаги фарқ фақат ортиб бораётганини эътиборга олсак, яқин орада ҳамма ўзбеклар қозоқларга дворниклик қилишади.

Бунга йўл қўймаслик учун Қадим Рим сенатори Марк Катоннинг "Ўзбекистондаги келажаги йўқ бўлган сиёсий-иқтисодий тузум тезроқ яксон қилиниши шарт" деган сўзларини қайтарамиз.

Айни замонда, ҳамма ўқувчиларимизга мурожаат қиламиз. Масхарабозларнинг 12news.uz сайтига кириб, Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши ҳақидаги хабар остига постинг-савол ёзинг: Нима учун ЯИМнинг абсолют миқдори келтирилмаган? "Ҳаракат" сайти айтаётгандек, қозоқларга етиб олишимиз учун 107 йил керакми?