21 April 2013
06:44 -
Бор эканку ўзбеклар: Россиянинг биринчи бойи Алишер Усмонов Англияда ҳам ҳаммадан олдинда

Инглизларнинг The Sunday Times газетаси бошқачароқ фикрда экан. Газета Алишер Усмоновнинг бойлигини 13,3 млрд фунтов ($20,3 млрд) деб баҳолаб, унга Буюбритания бойларининг рўйхатида биринчи ўринни берди.
Иккинчи ўринда ҳам россиялик бой - Леонард Блаватник. Унинг бойлии 11 млрд фунтов ($16,8 млрд) баҳоланибди. Учинчи ўринда бойлиги 10,6 млрд фунтов ($16,2 млрд) деб баҳоланган ҳиндистонлик ака-укалар - Шри ва Гопи Хиндужа.
Тўртинчи ўринда ҳам ҳиндистонлик - Лакшми Миттал - 10 млрд фунтов ($15,25 млрд), 5-чи ўрин яна россияликда - Роман Абрамович - 9,3 млрд фунтов ($14,2 млрд).
Хуллас, биринчи бешликдагиларнинг бири ўзбек, икки нафари россиялик, қолган икки нафари ҳинд. Қойил!