20 April 2013
22:25 -
"Ҳаракат" мухбири Мамадали Маҳмудни зиёрат қилди
Мухбиримиз Абдураҳмон Ташанов кеча озодликка чиққан таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудни унинг уйида бугун кечга яқин зиёрат қилди. Унинг айтишича, Мамадали Маҳмудовнинг аҳволи, 14 йил 2 ой қамоқда ётиб чиққанини ҳисобга олсак, ёмон эмас. У озод бўлиши учун ҳаракат қилган ҳамма дўст ва сафдошларига саломлар айтиб, миннатдорчилигини билдирган ва яқин келажакда фақат соғлигини тиклаш билан овора бўлишини таъкидлаган.