16 April 2013
23:04 - Ўзбекистонда Маргарет Тэтчернинг ўлими расман тилга олинди
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Буюк Британия ва Шимолий Ирландиянинг Тошкентдаги элчихонасида бўлиб, элчи Жорж Эдгарга Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Темир Леди -Маргарет Тэтчернинг вафот этгани муносабати билан таъзия билдирди. Ташқи ишлар вазирлигни томонидан тақатилган хабарга кўра, вазир Тазиялар китобига ўз изҳорини қолдириб, демократ Тэтчернинг ўлими юзасидан ҳукуматнинг муносабатини акс эттирди.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Маргарет Тэтчер шу йилнинг 8 апрель куни тонгда оламдан ўтгани, 87 ёшли баронесса инсульт хасталиги оқибатида жон бергани мамлакатимизда эълон қилинмаган эди. Абдулазиз Комиловнинг таъзияси туфайли бу ўлим ҳақида хабар тарқалди.