16 April 2013
18:43 -
Оллоҳшукур Пошшозода қайтадан МДҲ Мусульмонлар Маслаҳатчи Кенгашининг раиси қилиб сайланди

Бугун Оллоҳшукур Пошшозода раҳбарлигида Бокуда "МДҲ мусулмонлари тинчлик ва барқарорлик тарафдорлари" номли халқаро конференция ҳам бошланди. Озорбайжон, Россия, Белорусия, Қирғизистон ва бошқа МДҲ давлатларининг раҳбарлари бу конференцияга табрик мактублари жўнатишганини хабар қилган маҳаллий ахборот воситари ҳеч бир ерда Ўзбекистонни тилга ҳам олмайдилар. Шу сабабли, Оллоҳшукур Пошшозодани сайлашда ва бугунги конференцияда Ўзбекистон мусулмонларининг вакиллари иштирок этиб-этмаганларини билмаймиз, дейди мухбиримиз.