16 April 2013
03:15 -
Глобализация амалда: Олтин нархининг тушиши, Хитойда ЯИМ ўсишининг таҳлика остида қолиши ва Бостондаги портлаш Нью-Йорк биржасини урди

Экспертлар бундай ўпирилишнинг 3 та сабабини кўрсатмоқдалар:
1. Дунё бозорларида олтиннинг икки кунлик сотилиши 30 йил ичида энг кам бўлибди.
2. Хитойнинг Ялпи Ички Маҳсулоти бу йил кутилганидан камроқ ўсиши ҳақида тахминлар ўртага чиқибди.
6. АҚШнинг Бостон шаҳрида 137 йилда бери ўтказиладиган марафон битаётган пайтда иккита портлаш юз берди. Икки киши ўлгани аниқ, турли хабарларга қараганда бу рақам ортади, 100 га яқин одам яраланган.
Олтиннинг кам сотилиши, унинг нархини туширади, Хитойда ЯИМнинг кутилгандан кам ортиши жаҳон савдосига салбий таъсир кўрсатади. Бу икки фактор қимматли қ оғозлар, яъни акцияларнинг нархини тушишига сабаб бўлганини тушуниш мумкин. Аммо, Бостондаги портлашлар террор ҳужуми бўлса, у ҳам жаҳон молиявий-иқтисодий системасига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги тушуниш қийин, аммо реаллик шундай. Дарвоқе, бир неча соатдан кейин бу портлашлар ҳақиқатдан ҳам террористик акт деб баҳоланди. Бу жиноятнинг тафсилотлари ҳали айтилмаяпти.
Хуллас, бугун дунё шунақа - кутилмаган воқеалар фондлар бозорини уриши мумкинлигига кўникиш керак.