16 April 2013
01:15 -
Ҳамюртимиз Баҳодир Мамажонов бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Профессионал боксчимиз Баҳодир Мамажонов 61 килограммгача бўлган вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Муҳаммад Али, Майк Тайсон каби афсоналарни етиштирган машҳур промоутер Дон Кинг билан ишлаётган Баҳодир кубалик Анжело Сантанани нокаут билан мағлубиятга учратиб, ғалабага эришди.