15 April 2013
18:25 -
Владимир Путин ва Ислом Карим расмиятчилик учунгина учрашдилар

Учрашувдан кейин Владимир Путин умумий гаплардан ташқари, икки тараф америкаликлар Афғонистондан чиқиб кетгандан кейин афғон ҳукуматига вазиятни барқарорлаштириш учун ёрдам бериш ҳусусида оғзаки маслаҳатлашишганини айтиш билан чекланди. Ислом Карим эса, ўзбек меҳмондорчилигини кўрсатиш учун, худди Путин буни ҳали кўрмагандек, ҳамкасбини расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф қилди.
Ислом Карим тилга олган иккинчи мавзу эса, масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Нимамиш, бугун имзоланган инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш ҳақидаги келишув катта аҳамиятга эга эмиш. Иқтисоди чўкиб бораётган, киши бошига ЯИМ бўйича ҳатто Қозоғистондан 8 баравар (!!!) орқада бўлган Ўзбекистон Россияга жиддий инвестиция қилиши мумкинлигига ишонадиган аҳмоқ борми?
Аслида, Россиянинг инвестицияларини рағбатлантириш ва Россия инвестицияларини ҳимоя қилиш хусусида келишилган. Яъни, Ислом Карим Ўзбекистон иқтисодини ҳам руслар қўлига топширмоқда. КГБнинг хизматкоридан яна нима ҳам кутиш мумкин?