14 April 2013
07:23 - Журналист Дилмурод Саййид жазо колониясига қайтарилди
Аввалги хабарларимизда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли, журналист Дилмурод Саййиднинг Тошкентдаги 64/18-муассасага (Сангород) даволаш учун шу йилнинг 6 мартида келтирилгани, унинг аҳволи бирмунча оғир бўлиб, ўткир сурункали сил касаллиги билан оғриётгани ҳақида хабар қилгандик. Маълум бўлишича, кеча журналист Навоийдаги Ўзбекистон ИИВ ЖЭЭББнинг 64/36-сонли муасасасига этап қилинган.

Жазо колонияси маъмурияти маҳкумнинг қариндошларига бу ҳақда телеграмма орқали берган хабарида унинг соғлиғи ва аҳволи яхши экани баён қилинган.