14 April 2013
00:11 -
Туркияда 5 ёшлик спайдерман - ўргимчак бола
Бу мамлакатнинг Европа қисмидаги, Истамбулнинг ғарбида жойлашган Текиртоғ вилоятида 5 ёшли ўргимчак каби бола борлигини дунё Интернет орқали билди ва у билан танишди. Боланинг отаси ўз ўғли 3 метрлик колоннага икки марта чиқиб тушганини кўрсатувчи фидеофиьмни Интернетга қўйганда, уни кўрганлар сони рекордларга улашди, дейилади Миллиёт газетасидаги хабарда. Газетанинг Интернетдаги сайтида ҳам бу фильмни кўриш мумкин. Боланинг бемалаол ўргимчак каби 3 метрлик устунга бир неча сонияда чиқиб тушиши ҳар қандай одамни ҳайрон қолдиради.
Ўргимчак болани кўришни истасангиз, қуйидаги саҳифага кириб, экранни босинг, аммо, аввал 1 дақақача реклама чиқиши ҳам мумкин:
http://video.milliyet.com.tr/video-izle/Bu-da-yerli--Orumcek-Adam--dAkuC2EATOQN.html