13 April 2013
07:04 -
Маҳмуд Аҳмединажод: Бизнинг ёшларимиз атом бомбасисиз ҳам душманларни қатъийлик ва ақл билан йўқ қилоладилар
Маълумки, Ғарб мамлакатлари Эрон атом бомбаси яратолса, дунёга хавф солишини айтиб, унинг ядровий программасини тўхтатиш учун турли ҳаракатлар қилмоқдалар. Хусусан, Эронга қарши жуда катта санкциялар киритилди, шу пайтгача Эроннинг ядровий программалар доирасидаги ишларини қўллаб-қувватлаётган Россия ва Хитой ҳам чекинишга мажбур қилинди.
Эрон раҳбарлари эса, ядровий қурол яратиш ниятлари йўқ эканлигини, мақсадлари замонавий ядровий технологияларни ривожлантириш, Эронни олдинда кетаётган давлатлар қаторига олиб чиқишлигини гапириб, ўзларини оқлашга интилмоқдалар.
Жаҳон ахборот воситаларининг хабарига кўра, кеча Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмединажод бу ҳақда навбатдаги лофларни отибди. Мана унинг айтганлари: Ғарб Эроннинг ривожланишига йўл қўймаслик учун бизни ядровий қурол яратишда айблаб, бизга қарши санкциялар киритди. Эрон шундай ривожланмоқчики, ядровий технологиялар биз учун кечаги кун бўлиб қолади. Бизнинг атом бомбага эҳтиёжимиз йўқ, керак бўлса, ёшларимиз душманларни атом бомбасисиз ҳам, қатъийлик ва ақл билан йўқ қилиб ташлайдилар.
Ислом фанатикининг бу гапларига фақат кулиш мумкин.