12 April 2013
17:35 -
Бундай воқеани ўзбеклар орзу ҳам қилолмайдилар: Нурсултон Назарбой БМТнинг юксак лавозимли қозоқ мулозими билан учрашди

Хабарнинг мағизи Қосим-Жомарт Токаевнинг шахсида. У қозоқ, 1953 йили Олмотада туғилган, 1975 йили Москва Халқаро Муносабатлар Институтини битиргандан бери аввал СССР Ташқи ишлар вазирлигида, Қозоғистон мустақил бўлгандан бери ўз мамлакатида ишлаган. 1992 йили Ташқи ишлар вазири ўpинбосари, бир йилдан кейин вазири бўлди. 1999 йили Бош вазир ўринбосарлигига, ўша йилнинг ўзиёқ Бош вазирликка кўтарилди.
Қосим-Жомарт Токаев МДҲнинг Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши раиси ва ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши раиси ҳам бўлган. 2011 йили БМТ Бош Котибининг ўринбосари - БМТнинг Женева бўлими Бош Котиби лавозимига тайинланган.
Ўзбеклар ичидан халқаро ишларда бундай юксак даражага кўтариладиган одамни тасаввур қилоласизми? Расмга қаранг, икки интеллектуалнинг суҳбатлашаётганини кўрасиз. Ўзбекистон ҳукумати ичида интеллектуал кўринган биронта башара борми ўзи?