12 April 2013
00:47 - Ўзбекистондан Россияга автомобиль етказиш миқдори ҳам, мардикор етказиш миқдори ҳам ортди
2013 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистондан Россияга автоуловлар экспорти 13 фоизга ошди. Европа бизнеси уюшмаси қошидаги автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотига кўра, ўтган йилнинг шу даврига қиёсан миқдор ошишига эришган, яъни “GM Uzbekistan” Ўзбекистон - АҚШ қўшма корхонаси Россияга 15898 дона автомобил экспорт қилган.

Аммо мамлакатимизнинг Россияга мардикор етказиб бериш бўйича кўрсаткичлари ошгани ҳақида расмий маълумотлар йўқ. Шунга қарамай бу борадаги “ўсиш”ни пайқаш учун ақлли бўлиш шарт эмас, дейди мухбиримиз.