11 April 2013
22:55 - Мамадали Маҳмудов яна 3 йил қамоқда қолади, лаънат бундай ҳокимиятга
Мамадали Маҳмудов яна 3 йил қамоқда қолади, лаънат бундай ҳокимиятга

Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани суди томонидан диссидент ёзувчи Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаганлик) билан айбланиб, 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шу 19 февраль куни 14 йиллик қамоқ жазоси тугаган Мамадали Маҳмудов Тошкентдаги террорчилик воқеалари боис қамоққа олинган ва қамоқ муддатини ўтаётганди.

Айни пайтда ёзувчи Тоштурмада жазони ижро этиш муассасасига этап қилиниши кутмоқда, мухбиримиз.

Бутун умри Ўзбекистоннинг мустақиллигини орзу қилиб яшаган миллатчи ёзувчи Мамадали Маҳмудни қамоқда сақлаётган мавжуд режимга лаънатлар бўлсин. Ўзбеклар ахир бир кун шундай дейдилар. Ўзбекнинг фарзандини қамоқда ушлаётганларнинг ҳоки ҳам муқаддас Ўзбек тупроқларида ётмайди, ахлатхоналарга улоқтирилади.