11 April 2013
23:13 -
АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистон расмийлари билан учрашди
Бугун Давлат котибининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Майкл Ҳаммер Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозимлари билан учрашди. Вазирлик матбуот хизматига кўра, мулоқот чоғида маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
Аввал хабар берганимиздек, Майкл Ҳаммер “Давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлиги жамоатчилик назоратини таъминлашнинг муҳим шарти” номли ҳукумат анжуманида иштирок этиши, журналистлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа вакиллари билан учрашиши лозим эди. Бу ҳақда шу пайтгача биронта хабар тарқатилмади.