10 April 2013
19:23 -
Тошкентда Амир Темур туғилган куннинг 677 йиллиги нишонланди, унинг авлодлари қозоқларга дворниклик қилаётгани эса айтилмади

Тадбирда парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик, юртимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари иштирок этишибди, нутқ сўзлаганлар Амир Темирнинг улуғлиги билан бир қаторда мустақиллик йилларида Президент Ислом Каримов раҳнамолигида қилинган буюк ишларни мадҳ қилишибди. Ҳиёбонга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Боситхонова, Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов ҳам келгани алоҳида таъкидланган.
Хабар Ислом Каримнинг тўғри келган жойда Амир Темирни улуғлаб айтган гаплари билан тўла. Лекин, айнан Ислом Каримнинг раҳнамолигида Амир Темир авлодлари қозоқларга дворниклик қилиб кун кечирадиган миллат ҳолига туширилгани, бизда ўртача ойлик қозоқлардан 8 баравар кам эканлиги, қозоқ дворниклари ўзбек профессорларидан кўп ойлик олиши ҳақида ҳеч нарса дейилмайди.